Trimmer
Триммер (инг. триммер — тартибга солмоқ) — 1) авиацияда — учиш аппарати (мас., самолёт) рули (ёки элерон) нинг қуйруқ қисмидаги кичкина оғдирувчи қисм. Аппаратни бошқариш тизимидаги зўриқиш (куч) ни камайтириш учун хизмат қилади; 2) ирғитувчи конвеер; кўчма юк ортиштушириш машинаси. Юк ортиш ёки тушириш пайтида Т. ротори парраклари, диск ёки ҳаракатлантирувчи лента юк (тупроқ, дон ва бошқалар) га кинетик энергия узатади, натижада юк анча (30 м гача) масофага ирғитилади. Т. шахталарда, Транспорт йўли кўтармалари қуришда, кемалар, омборлар вагонларга юк ортиштуширишда ишлатилади; 3) радиотехникада — кичик ўзгарувчан сиғимли электр конденсатор. Радиоэлектрон қурилмалар, резонансли тебранма контурларнинг созловчи элемента сифатида ишлатилади. Тузилиши жиҳатидан Т. ўзгарувчан сиғимли, битта статор, битта ротор пластинали ясси конденсаторлардан иборат. Баъзан, икки (ва кўпроқ) коаксиал керамик силиндр ёки металл пластина (ҳаво тирқишли), металлаштирилган керамик найча ва ўзакдан иборат тизим ҳам бўлиши мумкин. Т.нинг сиғими ва унинг ўзгариш диапазони, одатда, бир неча пф (пикофарада) ёки бир неча ўн пф ни ташкил қилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |