Trinidad
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |
Тринидад – Атлантика океанидаги орол, Жанубий Американинг шим.шарқий қиргоклари яқинида. Тринидад ва Тобаго давлатининг асосий қисми. Майдони 4,8 минг км². Т. материкдан ажралиб чиққан. Релефи шимолида тоғли (энг баланд жойи 940 м), крлган қисми тектоник. Шарқий қисмида ботқокликлар, жанубида балчиқ вулканлари бор. Иклими субекваториал, ўртача ойлик тралар 25—27°. Йиллик ёғин 1200–3800 мм. Дарёлари қисқа, серсув. Доим яшил ўрмонлар билан қопланган. Фойдали қазилмалардан табиий асфалт, нефт ва газ конлари топилган. Шакарқамиш, тамаки, шоли экилади. Кофе, какао, ситрус мевалар плантациялари бор. Оролга европаликлардан биринчи бўлиб, 1498-йил Х. Колумб етиб борган, шундан кейин Т.ни мустамлакага айлантириш жараёни бошланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |