Trinitarlar
Тринитарлар (латин тилида-триса)-12 аср охирида асос солинган «муқаддас троиса», католик монахлик орденлари а’золари. Троиса сўзи учлик деган ма’нони билдириб, Христианлик та’лимотига кўра худо муқаддас учликда, я’ни троисада- Ота худо, ўғил намоён бўлади. Диний та’лимот бўйича худо уч қиёфали, лекин ягонидир. 1609-йилдаги бошлаб тринилар орденида тарки дунёчилик ғояларига катта э’тибор қаратилиб, бу орден ўз давридаги гадолик орденларидан бири бўлиб ҳисобланган. Тринитарлар орденнинг асосий вазифаси мусулмонларга асир тушган христианларни сотиб олиб, уларни озод қилишдан иборат бўлган. Тринитарлар умумий монахлик талабларига риоя этганлар, гўшт исте’мол қилганлар, ўзларининг мол-мулкларидан вос кечганлар. Европада католик черковининг мавқеи кучайган ИИИ даврида Тринитарлар папасининг рағбати билан мавжуд феодал тартибларни фаол қўллаб-қувватладилар. ХИИ асрда, Реформация даврида Тринитарларнинг та’сири сезиларли даражада камайиб бориб, 18 аср охирида эса орден амалда ўз фаолиятини тўхтатди. Тринтарларнинг ғоялари айрим монастирларда сақланиб қолган[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 377.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |