Trio
Трио (лотинча: триа — уч) — 1) уч созанда ёки хонандадан ташкил топган ансамбл (мас., скрипка, виолончел ва фортепианодан иборат ансамбл ёки "Сетора" гуруҳи); 2) шу ансамблга мўлжалланган мусиқа асари, камер мусиқа жанри. Дастлаб триосоната шаклида (ХВИИ—ХВИИИ асрлар, А. Вивалди, А. Корелли ва бошқалар), кейинчалик соната туркуми тарзида (Л. Бетховен, Ф. Шуберт, И. Брамс, П. Чайковский, Д. Шостакович ва бошқалар) ривож топди. Ўзбекистонда М. Бурҳонов, Ик. Акбаров, Г. Мушел, И. Ҳамроев, У. Мусаев, В. Сапаров, А. Эргашев ва бошқа турли Т.лар ёзишган; 3) баъзи чолғу асарлари (марш, скерсо ва бошқалар)нинг ўрта қисми.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |