Tripofobiya

Трипофобия шуниндек трйпопҳобиа номи билан танилган — бу ноодатий нақшлар ёки кичик тешикчалар ёки бўртмаларни кўрганда жирканиш ёхуд қўрқув ҳисси уйғонишига айтилади[3][4]. Бу руҳий касаллик сифатида расман тан олинмаган, лекин агар ҳаддан ташқари қўрқув пайдо бўлса, касаллик сифатида ҳам ташхис қўйилиши мумкин[1][3]. Кўпчилик таъсирчан одамларда, асосан, трипофоб тасвирларни кўрганларида жирканиш ҳисси уйғонади[3]. Трипофобларнинг кам қисми бир хил даражада қорқувни бошдан кечиришади, кўпчилик эса асосан жирканишни бошдан ўтказишади [3].
Трипофобияни илмий тушуниш чекланган[3]. Трипофобия бўйича бир нечта тадқиқотлар ўтказилган бўлса-да, тадқиқотчилар бу трипофоб шаклларни хавф ёки касаллик билан боғлайдиган биологик ревулсия натижасидир ва шунинг учун эволюцион асосга эга бўлиши мумкин, деб тахмин қилишади[1][3]. Экспозицион терапия мумкин бўлган даволаниш йўлидир[1].
Трипофобия атамаси 2005-йилда онлайн форум иштирокчиси томонидан киритилган[5]. Ўшандан бери ижтимоий тармоқларда машҳур мавзуга айланди[6].
Таснифлаш
Трипофобия руҳий касаллик сифатида тан олинмайди ва шунинг учун Америка Психиатрия Ассоциациясининг Бешинчи нашри (ДСМ-5) да алоҳида ташхис сифатида киритилмаган. Бироқ, агар у ҳаддан ташқари, доимий ва жиддий қўрқувни ўз ичига олса, фобиянинг алоҳида тоифасига кириши мумкин[1].
Трипофобияни фобия сифатида аниқ таърифлаш имкони йўқ бўлсада, одамда асосан қўрқув ёки жирканиш билан боғлиқ ҳисларни уйғотади . Фобия қўрқувни ўз ичига олганлиги сабабли, фақат жирканчликка асосланган трипофобик жараён ушбу фобияни касаллик сирасига киришига йўл қўймайди[3]. Бир тадқиқотда, трипофобия билан оғриган иштирокчиларнинг кўпчилиги ДСМ-5 маълум бир фобия мезонларига жавоб беришди, гарчи улар тешикчалар тасвирини кўрсатишда қўрқув ўрнига жирканишни бошдан кечиришган[3].

Белгилари
Трипофобия кўпинча Вегетатив нерв системасининг қарши реаксияси орқали намоён бўлади[3]. Трипофобик реаксияни келтириб чиқарадиган шаклларга мева ва пуфакчалар каби зарарсиз контекстларда ва хавф билан боғлиқ бўлган предметларда, масалан, ҳашаротлар томонидан очилган тешиклар ва яралар ва касал тўқималардаги тешиклар, хусусан, ҳайвонларда манго чивинлари келтириб чиқарадиган тешиклар киради. Бу шаклларни кўриб, баъзи одамлар титраганини, теридаги ўзгеришни, ваҳимага тушишни, терлашини, юрак уришини ёки кўнгил айниш ёки қичишишни ҳис қилишларини айтишди[1][7]. Бошқа хабар қилинган аломатлар орасида танадаги силкинишлар, ноқулайлик ҳисси ва кўзнинг чарчоқлари, бузилишлар ёки иллюзиялар каби визуал ноқулайлик киради[3][8].
Трипофобия қўрқув, жирканиш ёки иккаласининг реаксияси сифатида намоён бўлиши мумкин[3]. Трипофобия билан оғриган одамларда жирканиш ҳисси кучлироқдир[3].
Даволаш
Трипофобия учун маълум даволаш усуллари мавжуд эмас, аммо фобияларни даволашда қўлланиладиган экспозицион терапия самарали даволаш бўлиши мумкин[1].

Эпидемиология
Трипофобия қай даражада таъсир этиши номалум[1], аммо мавжуд маълумотлар шуни кўрсатадики, трипофобик тасвирлардан жирканиш нисбатан кенг тарқалган[1][2][3]. 2013-йилда ўтказилган тадқиқотда 286 иштирокчидан иборат кўнгиллини 16 фоизи лотус уруғи пўчоғи тасвири тақдим этилганда ноқулайликни ёки жирканишни ҳис қилганлар ва улардан ташқари трипофоб бўлмаган шахслар ҳам кўриш пайтида кўпроқ жирканишни ҳис қилишини аниқлаганлар. Нейтрал тасвирларни кўришдан кўра трипофобияга оид тасвирларни кўриш бир мунча жирканишни келтириб чиқариши тўғрисида бир қарорга келишган[1]. Трипофобия, асосан, аёлларда кўпроқ учрайди[3].
Этимология
Трипофобия атамаси 2005-йилда онлайн форум иштирокчиси томонидан Греэк тилидан олинган дейилади[6], трŷпа , „тешик“ ва φόβος англатади , пҳóбос , „қўрқув“ деган маънони англатади[6].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 Милосевиc, Ирена. Пҳобиас: Тҳе Псйчологй оф Ирратионал Феар. АБC-CЛИО, 2015 — 401-402-бет. ИСБН 978-1610695763. Қаралди: 2017-йил 25-октябр.
- ↑ 2,0 2,1 Счаcтер, Даниэл. Псйчологй: Сеcонд Эуропеан Эдитион. Палграве Маcмиллан, 2015 — 1391-бет. ИСБН 978-1137406750. Қаралди: 2017-йил 25-октябр.
- ↑ 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 3,10 3,11 3,12 3,13 Мартíнез-Агуаё, Жуан Cарлос; Ланфранcо, Рензо C.; Аранcибиа, Марcело; Сепúлведа, Элиса; Мадрид, Эва (2018). "Трйпопҳобиа: Wҳат До Wе Кноw Со Фар? А Cасе Репорт анд Cомпреҳенсиве Ревиэw оф тҳе Литературе". Фронтиэрс ин Псйчиатрй 9: 15. дои:10.3389/фпсйт.2018.00015. ИССН 1664-0640. ПМИД 29479321. ПМC 5811467. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5811467.
- ↑ Ле, Ан Т. Д.; Cоле, Геофф Г.; Wилкинс, Арнолд Ж. (Жануарй 30, 2015). "Ассессмент оф трйпопҳобиа анд ан аналйсис оф иц висуал преcипитатион". Қуартерлй Жоурнал оф Эхпериментал Псйчологй 68 (11): 2304–22. дои:10.1080/17470218.2015.1013970. ПМИД 25635930.
- ↑ Скаггс, Wиллиам. „Аре Ёу Афраид оф Ҳолес?“. Сcиэнтифиc Америcан (2014-йил 1-март). Қаралди: 2022-йил 18-август.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 Аббаси. „Ис Трйпопҳобиа а Реал Пҳобиа?“. Популар Сcиэнcе (2011-йил 25-июл). Қаралди: 2012-йил 2-октябр.
- ↑ Cоле, Геофф Г.; Wилкинс, Арнолд Ж. (Оcтобер 2013). "Феар оф Ҳолес". Псйчологиcал Сcиэнcе 24 (10): 1980–1985. дои:10.1177/0956797613484937. ПМИД 23982244. Арчивед фром тҳе оригинал он 2019-02-26. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20190226061617/ҳттп://пдфс.семантиcсчолар.орг/7а47/9бф0аф624ффб24а12c3ф4880эc41ф3б7бадф.пдф.
- ↑ „Эверйтҳинг Ёу Шоулд Кноw Абоут Трйпопҳобиа“. Ҳеалтҳлине (2015-йил 7-август). Қаралди: 2017-йил 26-октябр.