Сувда ҳамда қуруқликда яшовчиларга 4000 дан ортиқ тур киради. Улар думсизлар( бақалар, қурбақалар) ва думлилар ( тритонлар, саламандерлар) туркумига ажратилади.Думлилар О’рта Осиёда учрамайди. Тритонлар (Тритурус)— саламандрасимонлар оиласига мансуб думли амфибиялар уруғи. 9 тури маълум. Танасининг уз. 18 см ча. Европада Осиёнинг Европа билан чегарадош жойлари ва Шимолий Америкада тарқалган. Асосан, ўрмонларда, одатда, тошлар, йиқилган дарахтлар тагида ва бошқа ерларда қишлайди, баҳорда оқмайдиган ёки секин оқадиган сув ҳавзаларига ўтиб, тухум қўяди. Сувдаги майда қисқичбақасимонлар, моллюскалар, сув ҳашаротлари, бақа увилдириғи билан, қурукликда эса ўргимчаклар, ҳашаротлар ва бошқа билан озиқланади. Ўрта Осиёда учрамайди, айрим турлари (мас., Тарокли Т.) аквариумда боқилади.