Triumf
Триумф (лот. триумпҳус) — 1) Қад. Римда музаффар саркарданинг қўшин билан пойтахтга (Марс майдонидан Капитолийдаги Юпитер ибодатхонасигача) тантанали кириб келиш маросими. Т. сенат карори билан ўтказилган ва саркарда учун энг олий мукофот саналган. Т. маросимини сенаторлар бошлаб беришган, уларнинг кетидан созандалар ва қўшиқчилар кузатувида 4 та оқ от қўшилган жанг аравасида ғолиб саркарда (триумфатор) борган. Жангчилар ўлжа ва бадавлат, зодагон асирларни олиб ўтганлар. Т. Римнинг зафарли урушлари даврида (мил. ав. 3— И асрлар) 2—3 кун давом этган. Империя даврида Т. лик шарафига император ва унинг яқин қариндошларигина сазовор бўлишган; 2) кўчма маънода — ажойиб муваффақият, буюк ғалаба.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |