Troll

Тролл нордик мифология ва скандинав фолклоридаги ғайритабиий махлуқдир. Қадимги скандинав асотирларида троллар узоқ тоғ-тошларда кичик гуруҳ бўлиб яшашлари, одамларга камдан-кам ёрдам беришлари ҳикоя қилинади. Нисбатан янгироқ манбаларда троллар хавфли мавжудот, деб кўрсатилади. Троллар ташқи кўриниши борасида тайинли фикр йўқ, турли манбалар уларни турлича: гоҳ қўрқинчли, гоҳида одамдан деярли фарқ қилмас қилиб тасвирланади.
Интернет маданиятида „тролл“ номи билан бошқа фойдаланувчилар жиғига тегувчи ва ўз мутойибаси учун турли ахлоқбузарлик қилувчи шахслар тушунилади.
Этимологияси
Қадимги скандинавча тролл ва трǫлл номлари („ёвуз руҳ, жин, бўри-одам, жотун“ маъноларида ишлатилган) ҳамда немис тилидаги тролл, тролле („ёвуз руҳ“) сўзлари, тилшунос Владимир Орелнинг фикрича, эҳтимол, қадимги скандинав тилидан олинган бўлиши мумкин. Бу сўзлар Прото-герман тилидаги труллан сўзидан келиб чиққан бўлиши мумкин, у „босмоқ, оёқ босмоқ“ маъносини англатади. Бироқ, труллан сўзининг аниқ келиб чиқиши ҳақида маълумотлар мавжуд эмас[1].
Бундан ташқари, қадимги скандинав тилидаги трйлла феъли („афсунламоқ, тролга айлантирмоқ“) ва немис тилидаги трüллен феъли („қимирламоқ, тебранмоқ“) Прото-герман тилидаги труллжанан феъли асосида шаклланган бўлиб, труллан сўзининг ҳосиласидир[1].
Қадимги Скандинав мифологиясида
Қадимги скандинав мифологиясида тролл сўзи тҳурс каби жöтнар (жотунлар) учун ишлатилган атамалардан бири бўлган ва қадимги скандинав адабиёти матнларида кўп учрайди. Қадимги скандинав манбаларида троллар одатда кимсасиз тоғлар, қоялар ва ғорларда яшаши айтилади. Баъзан улар биргаликда яшашади (одатда ота-қиз ёки она-ўғил сифатида), лекин камдан-кам ҳолларда дўстона кайфиятдаги ёки ёрдам беришга тайёр мавжудот сифатида тасвирланган[2].
Проза Эдда асарининг Скáлдскапармáл бўлимида ИХ аср шоир (скалд) Браги Боддасон ва номаълум тролл аёл ўртасидаги учрашув ҳақида ҳикоя қилинади. Ушбу ҳикояга кўра, Браги бир куни кечқурун „маълум бир ўрмон“ ичидан ўтиб кетаётганида, тролл аёл унга тажовузкор оҳангда мурожаат қилиб, кимлигини сўрайди ва шу жараёнда ўзини кимлигини ҳам тасвирлаб беради. Браги эса ўз навбатида трол аёлга жавоб қайтариб, ўзини маҳоратли скалд (шоир) сифатида тасвирлайди ва ўз қобилиятларини баён этади. Шундан сўнг, ушбу воқеа якунланади[3].
Филмлар
- Троллар ҳақида 2017-йилда ишланган Троллар анимацион филмида троллар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.
Манбалар
Адабиётлар
- Áрманн Жакобссон (2006). "Тҳе Гоод, тҳе Бад анд тҳе Углй: Бáрðар сага анд Иц Гианц" ин Тҳе Фантастиc ин Олд Норсе/Иcеландиc Литературе, пп. 54–62. Аваилабле онлине ат дур.аc.ук (арчивед версион фром Марч 4, 2007)
- Áрманн Жакобссон (2008). "Тҳе Троллиш Аcц оф Þоргрíмр тҳе Wитч: Тҳе Меанингс оф Тролл анд Эрги ин Медиэвал Иcеланд" ин Сага-Боок 32 (2008), 39–68.
- Квиделанд, Реимунд. Сеҳмсдорф, Ҳеннинг К. (эдиторс) (2010). Сcандинавиан Фолк Белиэф анд Легенд. Университй оф Миннесота Пресс. ИСБН 978-0-8166-1967-2
- Линдоw, Жоҳн (1978). Сwедиш Фолкталес анд Легендс. Университй оф Cалифорниа Пресс. ИСБН 0-520-03520-8
- Линдоw, Жоҳн (2007). "Нарративе Wорлдс, Ҳуман Энвиронменц, анд Поэц: Тҳе Cасе оф Браги" ас публишед ин Андрéн, Андерс. Женнберт, Кристина. Раудвере, Cатҳарина. Олд Норсе Религион ин Лонг-Терм Перспеcтивес. Нордиc Аcадемиc Пресс. ИСБН 978-91-89116-81-8 (гоогле боок)
- МаcCуллоч, Жоҳн Арнотт (1930). Эддиc Мйтҳологй, Тҳе Мйтҳологй оф Алл Раcес Ин Тҳиртеэн волумес, Вол. ИИ. Cоопер Сқуаре Публишерс.
- Нарвáэз, Петер (1997). Тҳе Гоод Пеопле: Неw Фаирйлоре Эссайс (Тҳе пагес референcед аре фром а папер бй Алан Бруфорд энтитлед "Троллс, Ҳиллфолк, Финнс, анд Пиcц: Тҳе Идентитй оф тҳе Гоод Неигҳборс ин Оркней анд Шетланд"). Университй Пресс оф Кентуcкй. ИСБН 978-0-8131-0939-8
- Орчард, Андй (1997). Диcтионарй оф Норсе Мйтҳ анд Легенд. Cасселл. ИСБН 0-304-34520-2
- Орел, Владимир (2003). А Ҳандбоок оф Германиc Этймологй. Брилл. ИСБН 9004128751
- Симек, Рудолф (2007) транслатед бй Ангела Ҳалл. Диcтионарй оф Нортҳерн Мйтҳологй. Д.С. Бреwер ИСБН 0-85991-513-1
- Тҳорпе, Бенжамин (1851). Нортҳерн Мйтҳологй, Cомпромисинг тҳе Принcипал Традитионс анд Суперститионс оф Сcандинавиа, Нортҳ Германй, анд тҳе Нетҳерландс: Cомпилед фром Оригинал анд Отҳер Соурcес. Ин тҳреэ Волумес. Сcандинавиан Популар Традитионс анд Суперститионс, Волуме 2. Лумлей.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Троллар“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |