Trombin
Тромбин — гидролазалар синфига мансуб фермент. Қон ивишида иштирок этадиган муҳим компонент. Т. фибриногении фибринта айлантираци. Қонда ўзининг етилмаган шакли — протромбин ҳолида учрайди ва протромбиназа (актив тромбопластин) иштирокида фаоллашади. Т. кимёвий жиҳатдан гликопротеид, мол. м. 40000. Таркибида 5% га яқин углевод бор. Донорлар қонидан олинади. Капиллярлардан ва паренхиматоз аъзолардан кон кетганда Т. эритмасидан фойдаланилади. Бунда қон кетаётган жароҳатга Т. эритмасига шимдирилган тампон қўйилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |