Tropik kasalliklar
Тропик касалликлар, иссиқ мамлакатлар касалликлари — асосан, тропик ва субтропик минтақаларда тарқалган ҳар хил касалликлар гуруҳи. Бу касалликларга инфексион (юқумли) ва паразитар касалликлар (асосан, Трансмиссив касалликлар), вирусли (мас., сариқ иситма), бактерияли (мас., мелиоидоз), замбуруғли (мас., коксидиомикоз), содда ҳайвонлар қўзғатадиган безгак, лейшманиоз, уйқу касаллиги ва бошқа; гелминтозлар (шистосоматоз, филяриатоз) киради. Тропик касалликларга иссиқ иқлим таъсири (мас., дерматитлар), овқат таркибида оқсил ва витаминлар етишмаслигидан келиб чиқадиган касалликлар (мас., квашиоркор, берибери ва бошқалар), шунингдек, заҳарли илонлар, баликлар, ўргимчаклардан заҳарланишлар киради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |