Тропик сиклон — тропиклараа юзага келадиган довул тезлигидаги шамол ва жала ёғинларга бой бўлган паст босимли атмосфера ғалаёни. Тропик сиклон иккала ярим шарнинг 5 ва 25° кенглигида содир бўлади. Тропик сиклонлар ўрта кенгликлардаги сиклонпарга нисбатан кичик кўламли (диаметри 80–1000 км) бўлиб, шамоллари ва муттасил ёғиб турувчи ёмғирлари билан характерланади. Тропик сиклоннинг тропик довул (шамол тезлиги 32,6 м/с гача) ва тропик бўрон (шамол тезлиги 80–100 м/с ва ундан юқори) хиллари (қаранг Тўфон) мавжуд. Тропик сиклон 2 суткадан 3 ҳафтагача давом этади. Ҳар йили Ер юзида 100 дан ортиқ бўлиб, кўпинча ёзнинг охири — кузнинг бошида кузатилади. Ҳалокатли селлар ва момақалдироқлар билан бирга келиб катта вайронагарчиликларга олиб келади. Тропик сиклонлар ёзги ярим йилликда тропик конвергенсия (бир-бирига ўхшаш) зонаси экватордан анча узоқ тропик океанлар томонига силжиган жойларда келиб чиқади.