Tropik tibbiyot
Тропик тиббиёт — бу тиббиётнинг фанлараро бўлими ҳисобланиб, у тропик ва субтропик минтақаларда юзага келадиган, кенг тарқалган ёки назорат қилиш қийинроқ бўлган соғлиқ муаммолари билан шуғулланади[1].
Бу соҳадаги шифокорлар кенг тарқалган турли касалликлар аниқлайдилар ва даволашади. Улар юқадиган инфекцияларнинг аксарияти тропик минтақаларга хосдир. Улардан энг машҳурлари безгак, ОИВ / ОИТС ва сил ҳисобланади. Улардан Чагас касаллиги, қутуриш ва данг каби 18 та тропик касалликлар ҳақида маълумотлар кенг тарқалган. Ривожланмаган тропик мамлакатларда ёмон турмуш шароити юқумли бўлмаган касалликлар сонининг кўпайишига олиб келган. Бу касалликларга саратон ва юрак-қон томир касалликлари кабилар киради. Улар илгари ривожланган мамлакатларда кўпроқ ташвиш туғдирган. Тропик тиббиёт соҳасида ўқиган шифокорлар ҳам ушбу касалликларни ташхислаш ва даволашга тайёр бўлишлари керак[1].
Тропик тиббиёт бўйича ихтисослашмоқчи бўлган шифокорлар учун машғулотлар турли мамлакатларда жуда фарқ қилади. Улар эпидемиология, вирусология, паразитология, статистикани ва оддий тиббиёт фанлари доктори учун зарур бўлган билимларни ўрганишлари керак. Тропик касалликлар ва уларни қандай даволаш бўйича тадқиқотлар дала тадқиқоти марказларидан, асосан ҳарбий тиббиётдан олинади[2].
Сер Патрик Менсон тропик тиббиётнинг отаси сифатида тан олинган. У 1899-йилда Лондондаги гигиэна ва тропик тиббиёт мактабига асос солган[3]. У фил касаллигини одамларга юқтирган ташувчини кашф этган. У бу ташувчи филариа сангуинис ҳоминис деб номланган микроскопик немотода қурти эканлигини аниқлайди. У қуртни ва унинг ҳаёт айланишини ўрганишни давом эттирди ва қуртларнинг урғочи cулех фатиганс чивинлари метаморфозга учраганлигини аниқлайди. Ушбу кашфиётдан сўнг, у безгакнинг чивин вектори орқали юқишини текшириш учун Роналд Росс билан ҳамкорлик қилади. Унинг ташувчилар орқали касалликни юқтириш усулларининг кашф қилиши тропик тиббиётнинг асосини яратишда ва кўплаб тропик касалликлар ҳақидаги ҳозирги тушунчалар шаклланишида муҳим аҳамият касб этган[3].
Машғулотлар
Тропик тиббиёт бўйича ўқитиш турли мамлакатларда турли хил бўлади. Кўпгина шифокорлар тропик тиббиёт институтларида ўқитилади ёки юқумли касалликлар бўйича машғулотларга киритилади.
Буюк Британияда, агар шифокор тропик тиббиёт бўйича ихтисослашмоқчи бўлса, улар аввало умумий ички касалликлар бўйича тайёргарлик кўради. Тропик тиббиёт ва гигиэна бўйича диплом олиш учун улар бир вақтнинг ўзида юқумли касалликлар мутахассислигини ўрганишлари керак бўлади. Бу бўйича тадқиқотлари Лондон ёки Ливерпоол тропик тиббиёт мактабларида олиб борилади. Бундан ташқари, улар тропик тиббиёт учун тасдиқланган Буюк Британия марказларидан бирида (Лондон, Ливерпул ёки Бирмингем) икки йил таълим олишади. Буюк Британияда тропик тиббиёт бўйича сертификат олишни хоҳловчи шифокорлар камида бир йилни чет элда мутахассис етишмайдиган ҳудудда амалиёт ўтказишлари керак. Шундан кейингина улар тропик тиббиёт сертификатига эга бўлишлари мумкин.
Қўшма Штатлардаги тропик шифокорларни тайёрлаш ҳам шунга ўхшаш бўлади, аммо бу Америкада кенгаш томонидан тан олинган мутахассислик эмас. Шифокорлар биринчи навбатда тиббий мактабни ва юқумли касалликлар дастурини тамомлашлари керак. Ўқишни тугатгандан сўнг, шифокорлар Клиник тропик тиббиёт ва саёҳатчилар саломатлиги бўйича сертификат олиш учун Америка Тропик Тиббиёти ва Гигиэна Жамиятидан сертификат олиш учун имтиҳон топширишади[4][5].
Юқумли бўлмаган касалликлар
Юқумли бўлмаган касалликлар — бу юрак-қон томир касалликлари, саратон, шикастланишлар ва нафас олиш тизими касалликлари каби сурункали касалликлар ҳисобланади. Тарихий жиҳатдан бу касалликлар ривожланган мамлакатларни ривожланаётган мамлакатларга қараганда анча кўпроқ ташвишга солган[6][7]. 2001-йилги Глобал касалликларни ўрганишда Африканинг Саҳрои Кабиридаги ўлимларнинг 20% га юқумли бўлмаган касалликлар сабаб бўлганлиги аниқланган. 2005-йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сурункали касалликлардан ўлимнинг 80% паст ва ўрта даромадли мамлакатларда содир бўлганлигини кўрсатадиган тадқиқот ўтказди[7][6]. Ривожланмаган мамлакатларда ҳам турли сабабларга кўра юқумли бўлмаган касалликларнинг тарқалиши ортиб бормоқда. Асосан, таълим ва профилактик тиббий билимларнинг етишмаслиги, тўйиб овқатланмаслик ёки нотўғри овқатланиш юқумли бўлмаган касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади[7].
Эътибордан четда қолган тропик касалликлар
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эътибордан четда қолган 18 та тропик касаллик аниқланган бўлиб, улар дунё бўйлаб, айниқса ривожланаётган мамлакатларда миллиарддан ортиқ одамга таъсир қилади. Эътибордан четда қолган тропик касалликлар паразитлар, вируслар ва бактериялар сабаб келиб чиқади. Улар ўлимга олиб келмаслиги сабаб эътиборга олинмайди, лекин вақтида даволанмаслик ногиронликка олиб боради. Ушбу касалликларга чалинган одамлар бошқа касалликларларга: ОИВ ёки безгак каби ўлимга олиб келадиган касалликларга кўпроқ мойил бўлади[8].
Фанлараро ёндашув
Тропик тиббиёт фанлараро ёндашувга асосланади, чунки тропик тиббиётнинг инфекциялари ва касалликлари кенг тарқалган ва ноёбдир. Тропик тиббиёт эпидемиология, микробиология, вирусология, паразитология ва логистика соҳаларидаги тадқиқотларни талаб қилади. Тропик тиббиёт шифокорлари самарали мулоқот қобилияти, клиник ва диагностика кўникмаларига эга бўлишлари керак. Чунки улар кўпинча бу соҳа бўйича юқори технологияли диагностика воситаларига эга бўишмайди ва ўз билимларига таяниб иш тутишлари керак бўлади. Фанлараро ёндошувга мисол: боливиялик муҳожирлар томонидан Бразилия шаҳри Сан-Паулуга олиб келинган Чагас касаллигини бошқариш учун фанлараро гуруҳ ташкил этилган. Чагас касаллигининг ушбу оқими фанлараро жамоани бирлаштиришга олиб келди. Бу жамоа Чагас касаллигини ва бирламчи тиббий ёрдам даражасида юқишини бошқариш мақсадга мувофиқлигини синаб кўрди. Тармоқлараро гуруҳ Чагас билан касалланган одамларни, шифокорлар, ҳамширалар, лаборатория ходимлари ва жамоат агентларини ўрганиш учун ёллашда жамоат соғлиқни сақлаш агентлари ва руҳоний тиббиёт ходимлари, педиатр, кардиологлардан иборат эди. Уларнинг ҳар бири патология, паразитология, экоэпидемиология ва Чагас касаллигини олдини олиш, ташхислаш ва назорат қилиш бўйича ўқитилди. Ушбу соҳалар бўйича мутахассисларни тайёрлаш талаб қилинди. Улар даволанишга риоя қилмаслик сабабларини ўрганиб чиқдилар ва бу билимлардан ўзларининг аралашуви самарадорлигини ошириш учун фойдаланишди. Ушбу фанлараро ёндашув Бразилия бўйлаб кўплаб жамоаларни Чагас касаллигини даволашда ўқитиш учун ишлатилган[9].
Ташкилотлар
- Америка Тропик Тиббиёт ва Гигиэна Жамияти — Арлингтон, Виржиния, АҚШ
- Австралия Тропик Тиббиёт коллежи
- Австралия Тропик саломатлик ва Тиббиёт институти — Таунсвил ва Кернс, Квинсленд, Австралия
- Антон Бреинл Соғлиқни Сақлаш ва Тропик Тиббиёт маркази
- Бернҳард Ночт Тропик Тиббиёт институти — Гамбург, Германия
- Тропик Тиббиёт факултети, Маҳидол университети — Бангкок, Таиланд
- Тропик тиббиёт институти, Нагасаки университети — Нагасаки, Япония
- Тулане университети жамоат саломатлиги ва Тропик Тиббиёт мактаби — Ню-Орлеан, Луизиана, АҚШ
- Ливерпул Тропик Тиббиёт мактаби — Ливерпул, Буюк Британия
- Лондон Гигиэна ва Тропик тиббиёт мактаби — Лондон, Буюк Британия
- Тропик Тиббиёт институти — Антверпен, Белгия
- Тропик Тиббиёт илмий-тадқиқот институти — Мунтинлупа, Филиппин
- Тропик Тиббиёт ва гигиэна қироллик жамияти — Лондон, Буюк Британия
- Валтер Рид Тропик Тиббиёт курси — Силвер Спринг, Мериленд, АҚШ
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Тропиcал медиcине“. Ҳеалтҳ Cареэрс (2015-йил 7-апрел).
- ↑ "Унитед Статес милитарй тропиcал медиcине: эхтраординарй легаcй, унcертаин футуре". ПЛОС Неглеcтед Тропиcал Дисеасес 7 (12): э2448. Деcембер 26, 2013. дои:10.1371/жоурнал.пнтд.0002448. ПМИД 24386494. ПМC 3873258. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=3873258.
- ↑ 3,0 3,1 "Ин меморй оф Патриcк Мансон, фоундинг фатҳер оф тропиcал медиcине анд тҳе дисcоверй оф веcтор-борне инфеcтионс". Эмергинг Миcробес & Инфеcтионс 1 (10): э31. Оcтобер 2012. дои:10.1038/эми.2012.32. ПМИД 26038403. ПМC 3630944. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=3630944.
- ↑ „Тропиcал Медиcине МД/МПҲ Програм Реқуиременц | Счоол оф Публиc Ҳеалтҳ анд Тропиcал Медиcине“ (эн). спҳ.тулане.эду (2017-йил 3-август). 2022-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-феврал.
- ↑ „Маё Интернатионал Ҳеалтҳ Програм – Тропиcал Медиcине Cоурсес“ (эн). Маё Cлиниc. Қаралди: 2018-йил 25-феврал.
- ↑ 6,0 6,1 "Тҳе доубле бурден оф cоммуниcабле анд нон-cоммуниcабле дисеасес ин девелопинг cоунтриэс". Трансаcтионс оф тҳе Роял Соcиэтй оф Тропиcал Медиcине анд Ҳйгиэне 100 (3): 191–9. Марч 2006. дои:10.1016/ж.трстмҳ.2005.07.021. ПМИД 16274715. ҳттпс://аcадемиc.оуп.cом/трстмҳ/артиcле/100/3/191/1880267.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 "Нон-cоммуниcабле дисеасес ин лоw- анд миддле-инcоме cоунтриэс: cонтехт, детерминанц анд ҳеалтҳ полиcй". Тропиcал Медиcине & Интернатионал Ҳеалтҳ 13 (10): 1225–34. Оcтобер 2008. дои:10.1111/ж.1365-3156.2008.02116.х. ПМИД 18937743. ПМC 2687091. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_тропиcал-медиcине-анд-интернатионал-ҳеалтҳ_2008-10_13_10/паге/1224.
- ↑ „Неглеcтед Тропиcал Дисеасес: Прогресс анд Чалленгес фор тҳе Пост-2015 Девелопмент Эра – Сcиэнcе ин тҳе Неwс“ (эн-УС). Сcиэнcе ин тҳе Неwс (2014-йил 31-декабр). Қаралди: 2018-йил 26-феврал.[сайт ишламайди]
- ↑ "Интердисcиплинарй аппроач ат тҳе примарй ҳеалтҳcаре левел фор Боливиан иммигранц wитҳ Чагас дисеасе ин тҳе cитй оф Сãо Пауло". ПЛОС Неглеcтед Тропиcал Дисеасес 11 (3): э0005466. Марч 2017. дои:10.1371/жоурнал.пнтд.0005466. ПМИД 28333923. ПМC 5380346. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5380346.