Тропопауза (юн. тропос — бурилиш, ўзгариш, паусис — тўхташ, тугаш) — тропосфера ва стратосфера орасидаги ўтиш қатлами. Т.нинг қуйи чегараси сифатида ҳаво трасининг вертикал градиенти шартли равишда 0,2°Ғ100 га тенг ва ундан кичик бўлган сатҳ қабул қилинган. Т. баландлиги арктик кенгликларда —8–10 км, мўътадил кенгликларда —10–12 км, экватор устида — 16–18 км ни ташкил қилади. Т. вертикал қалинлиги бир неча 100 м дан 2–3 км гача тебранади. Т. баландлиги ёзда юқори, қишда эса пастроқ бўлади. Т. баландлиги антициклон ва сиклонларнинг ўтиши билан ҳам тебраниб туради. Антициклонда баланд, сиклоида паст бўлади. Одатда, субтропик тез ғаво оқимида кузатиладиган паст қутб Т.си билан юкрри тропик Т.си орасида узилиш содир бўлади. Кўпинча Т.нинг узилишида ҳар хил баландликларда жойлашган икки Т.ни учратиш мумкин.