Қадимий шаҳар замонавий дарвозаси олдидаги майдончада ўрнатилган ёғочдан ясалган Троя оти ҳайкали

Троя (Илион) — Кичик Осиёнинг шимоли-ғарбидаги қадимий шаҳар. Юнон эпоси орқали маълум. Немис археологи Г. Шлиман томонидан 1870-йилларда Гиссарлик тепалигидаги қазишмалар натижасида топилган. ХИХ асрнинг охиридан мунтазам қазиш ишлари олиб борилган, натижада Троянингнинг илк жез даври (мил. ав. тахминан 3000-йил) дан бошланган турли қатламлари очилган. Жез даврида Троя йирик марказ ва кичик подшолик пойтахти бўлган. Троя тепалик ён бағрига жойлашган, атрофи буржли мудофаа девори билан ўралган. Тепаликда арк, унинг атрофида зодагонларнинг уйлари бўлган. Мил. ав. тахминан 1260-йилда Троя уруши натижасида ахейлар томонидан босиб олиниб, вайрон қилинган. Ахейлар кетгач, шаҳар қад. маданий анъанасини сакдаб қолган, лекин илгариги мавкеини тиклай олмаган. Мил. ав. 1190-йил Болқон ярим оролнинг шим. вилоятларидан кўчиб келганларнинг янги гуруҳи ўзлари билан жез қуроласлаҳалари ва сопол буюмларининг янги шаклларини олиб келишган. Мил. ав. 1100-йил Троя босқинчилик қурбони бўлиб, вайрон қилинган, фақат 400 йил ўтгач, мил. ав. 700-йилда юнонлар Троя ўрнида Янги Илион номли янги шаҳар барпо этишган.

Галарея