Trygve Haavelmo

ХААВЕЛМО (Ҳаавелмо) Трюгве (1911 — Осло — 1999) — норвег иқтисодчиси. Осло университетини тугатган (1933). 1947—79 йилларда Осло университети иқтисодиёт профессор, Гарвард университетида ёқланган диссертациясида (1944-йилда эълон қилинган "Эконометрияда эҳтимоллик ёндашуви" асари эконометрия назариясини янги ғоялар билан бойитди. "Иқтисодий назария эволюцияси бўйича тадқиқотлар" (1954) асарида иқтисодий таҳлил усулини қўллаб глобал иқтисодий тенгсизлик муаммоларини ўрганди. "Инвестиция назарияси бўйича тадқиқотлар" (1960) асари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Нобел мукофоти лауреати (1989).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |