Цамико (юнонча: Τσάμικος, Цамикос) ёки Клефтикос (юнонча: Κλέφτικος) — Грециянинг машҳур анъанавий халқ рақси, 3/4 трактли мусиқа остида ижро этилади.

Ижроси

Юнонистоннинг мустақиллик уруши вақтида Цамико рақсга тушган эркаклар

Рақсда қадамларга эмас, балки рақсга тушувчининг „рақсга нисбатан муносабати, услуби ва нафислиги“ га урғу берган ҳолатда, қаттиқ ва секин темпда давом этади. Раққослар бир-бирларини қўлларидан ушлаб, тирсакларини 90 даражалик бурчак остида юқорига қаратиб букадилар. Бу кучли қўл ҳолатини талаб қилади, айниқса юқори акробатик сакрашларни амалга оширадиган чизиқнинг (ёки доиранинг) асосий таянч нуқтаси бўлган биринчи ёки охирги шахснинг (одатда улар ҳавога кўтарилаётганда ўнг оёғини, кейин чап оёғини (қайчи каби ҳаракатда) юқорига кўтариб сакрайдилар, ерга тушишдан олдин эса қўлларининг орқа томони билан чап оёқларига уришади) қўлларидан тутиб турган раққосга кучли оғирлик тушади. Рақс босқичлар нисбатан осон, лекин аниқ ва қатъий ҳаркатлардан иборат бўлиши керак. Раққос кучли зарбага жавобан оёғига уриб қўйиши ҳам мумкин. Баъзи бир импровизация рақсларида ва раққосларни мамлакатнинг айнан қайси ҳудудидан келганлигига қараб, қадамлар ҳолатининг ўзгаришлари кузатилади. Вақт ўтиши билан рақс элементлари кўплаб ўзгаришларга дуч келган. Илгари у фақат эркаклар томонидан ижро этилган бўлса, ҳозирги вақтда эркаклар ҳам, аёллар ҳам рақсда иштирок этишади.

Анъаналар

Цамико номи том маънода Чамерия ёки Чамс рақси деган маънони англатади[1][2]. Швейцариялик мусиқашунос Самуэл Бауд-Бовйнинг таъкидлашича, юнон Цамико рақси Чам албанлари ичида ижро этилмаган[3]. Унинг муқобил номи Клефтикос сўзма-сўз таржимада Клефтлар рақси деган маънони беради, У Юнонистоннинг мустақиллик уруши (1821-1830) пайтида жанг қилган клефтлар томонидан ижро этилганлиги сабабли ҳам шундай номланган[4]. Цамико деярли фақат эркаклар ижро этадиган рақс тури бўлган. Бугунги кунда Цамико — фестиваллар ва тўйларда машҳур рақс тури сифатида оммалашган, айниқса Марказий Греция, Пелопоннесе, Тҳессалй, шунингдек, Эпирнинг қишлоқ ҳудудларида унинг секинроқ ижро этиладиган версияси кенг тарқалган[5]. Баъзан раққос ва раққосалар анъанавий юнон фустанелласини кийиб оладилар. Ушбу рақс 1821-йилда Греция мустақиллик уруши бошланганлиги эълон қилинган кун каби миллий воқеаларни нишонлаш учун ижро этилади.

Марказий Грецияда (Роумели) ижро этиладиган Цамико ушбу рақс жанрининг стандарт версияси сифатида қабул қилинади ва бутун Грецияда машҳур[6]. Марказий Грецияда Цамико энг машҳур халқ рақси ҳисобланади[7]. Пелопоннесда Цамико ва сиртос рақслари энг машҳур халқ жанрларидир[7]. Цамико Мани минтақасида Арванитикос номи билан танилган[8]. Эпирнинг Иоаннина ва Тҳеспротиа минтақаларида Цамико жуда машҳур[6]. Умуман олганда, Эпирликларнинг Цамико рақси Марказий Грециядаги Цамико билан солиштирганда секинроқ темпни сақлаб қолганлиги билан ажралиб туради[9]. Эпир рақслари бўлган Клефтес ва Пердикомата баъзан Цамиконинг муқобил вариантлари сифатида этироф этилади[10], аммо бу Греция халқи томонидан тўлиқ қабул қилинмаган, чунки улар алоҳида жанрлар сифатида таснифланган[11]. Эпирнинг Загори минтақасидаги рақс жанрларининг умумий таснифи бўлган Усмон така рақси ва Бератини ҳам Цамиконинг ўзгарган версияси сифатида таснифлаш мумкин[12].

Цамико Эпирнинг асосий рақс жанрларидан бири бўлса-да, маҳаллий дискографиядаги энг машҳур фолклор жанрлари қаторига кирмайди[13].

Рақснинг кўплаб минтақавий, хореографик, мусиқий ўзгаришларга учраган версиялари ва номлари мавжудлиги туфайли „ҳақиқий“ Цамиконинг таърифи аниқ эмас[ иқтибос керак ].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Ленис, 2009, п. 20: „Ο τσάμικος Ηπείρου …τον σημερινό Καλαμά).“
  2. ↑ Сугарман, Жане. Мусиc анд гендер: Перспеcтивес фром тҳе Медитерранеан Магрини: . Университй оф Чиcаго Пресс, 2003 — 89–90-бет. ИСБН 9780226501666. 
  3. ↑ Самуэл Бауд-Бовй, Пҳоибос Анōгеианакēс. {{{титле}}}. Пелопоннēсиако Лаограпҳико Ҳидрйма, 1984 — 34-бет. „Τον ελληνικό Τσάμικο δε φαίνεται να τον χορεύουν οι Αρβανίτες Τσάμηδες, ενώ έχουν χορούς σε 5/4“ 
  4. ↑ Моузаки, Розанна. Греэк данcес фор Америcанс (эн). Доубледай, 1981 — 55-бет. ИСБН 9780385140416. „Ит ис алсо cаллед Клефтикос беcаусе ит wас данcед бй тҳе фигҳтерс анд ребелс (Клефц) оф тҳе Греэк Револутион оф 1821 агаинст тҳе Туркс.“ 
  5. ↑ Ҳелландер Паул, Армстронг Кате. Греэcе. Лонелй Планет, 2006 ИСБН 978-1-74059-750-0, п. 67.
  6. ↑ 6,0 6,1 Ленис, 2009, п. 24
  7. ↑ 7,0 7,1 Ромаиос, Костас. {{{титле}}} (эл). Βιβλιοπωλειον της Εστιας Ι.Δ. Κολλαρου, 1980 — 306-бет. „Στη Ρουμελη κυριαρχεί π.χ. ό τσάμικος, στα νησιά οί συρτοί. Στο Μοριά συνυπάρχουν, σέ αρμονική ποσοτική αναλογία, καΐ ό τσάμικος και οί συρτοί.“ 
  8. ↑ Мораитис, Тҳанасис „Η αρβανίτικη γλώσσα στα παραδοσιακά τραγούδια“, . Ετερότητες και Μουσική στα Βαλκάνια. Εκδόσεις ΤΕΙ Ηπείρου – ΚΕΜΟ, 2008 — 32-бет. ИСБН 9789608932326.  "Ας σημειωθεί ότι ο Τσάμικος χορός στη Μάνη λέγεται „Αρβανίτικος“."
  9. ↑ Ленис, 2009, п. 23
  10. ↑ Ленис, 2009, п. 34
  11. ↑ Беллос. „Κόνιτσα Ιωαννίνων“. Wорк публишед ин тҳе 18тҳ Wорлд Меэтинг ин Данcинг Ресеарч. 2014-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-феврал.
  12. ↑ Сократис. „ΤΕΙ оф Иониан Исландс“ (эл) (2013-йил 1-январ). 2017-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-феврал.
  13. ↑ Ленис, 2009, п. 46

Адабиётлар

  • М. анд Р. Счиэл, Волкстäнзе аус Гриэченланд. Ромиосини 1995.

Ҳаволалар