Цоликоури (грузинча: ცოლიკოური) — оч сариқ пўстлоқли оқ узум нави бўлиб, асосан Грузиянинг ғарбий қисмидаги Имерети вилоятида етиштирилади[1]. У Колхида пасттекислигида, денгиз сатҳидан 160 м (520 фт) баландликда етиштирилади[2].

Мамлакатдаги 400 хил турдаги узум навлари орасида Цоликоури энг кенг тарқалган навлардан биридир[3]. Грузиянинг ғарбий қисмидаги токзорларнинг қарийб 90 фоизида Цоликаури етиштирилади. Бу нав одатда октабр ойининг ўрталарига келиб етилади[4]. Грузия Совет ҳукмронлиги даврида Оржоникидзе токзорларида етиштирилган Цоликоури Чхавери ва Изабелла навлари билан бир қаторда юқори сифатли узум навларидан бири ҳисобланган[5]. У юқори сифатли қуруқ, ярим ширин ва ярим қуруқ винолар ишлаб чиқаришда қўлланилган[1].

Цоликоури узумидан Цоликаури, Колхети, Лело, Твиши винолари тайёрланади[6][7]. Собиқ совет давлат арбоби Вячеслав Молотовнинг сўзларига кўра, Цоликоури Совет раҳбари Иосиф Сталиннинг севимли виноларидан бири бўлган[8].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Георгиан Wине Грапес. Цоликаури“. 2011-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-феврал.
  2. ↑ „Белые сухие вина. "Цоликаури"“ [Wҳите дрй wинес. "Цоликаури"]. 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-феврал.
  3. ↑ Cауcасиан ревиэw. Институт зур Эрфорсчунг дер УдССР, 1958 — 70-бет. Қаралди: 2011-йил 15-феврал. 
  4. ↑ „Виноград сорта "Цоликаури" занимает 90% плантаций Западной Грузии“ [Цоликаури грапе вариэтй макес уп 90% оф винеярдс ин wестерн Георгиа]. 2011-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-феврал.
  5. ↑ Бантам Травел Боокс. Бантам'с Совиэт Унион, 1991. Бантам, 1990 — 365-бет. ИСБН 0-553-34910-4. Қаралди: 2011-йил 15-феврал. 
  6. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед wине
  7. ↑ Бурфорд, Тим. Георгиа. Брадт Травел Гуидес, 1990 — 73-бет. ИСБН 1-84162-261-3. Қаралди: 2011-йил 15-феврал. 
  8. ↑ „Мой Сталин. Светлана Птицина“ [Мй Сталин. Светлана Птицина]. Қаралди: 2011-йил 15-феврал.