Цой Пон Нам (1912-йил, Таудеми, Приморская вилояти – 1958-йил, Тошкент вилояти) – Ўзбекистон ССР Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани „Правда“ колхозининг бригадири. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1954).

Цой Пон Нам
Таваллуди 1912-йил
Вафоти 1958-йил
Тошкент вилояти, ЎзССР, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Мукофотлари

Биографияси

Цой Пон Нам 1912-йилда (бошқа маълумотларга кўра 1902-йилда) Кореянинг Жанубий-Уссурийск уезди, Сучанский волости, Приморская вилояти Таудеми қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топган. 1930-йилларда маҳаллий „Молния“ колхозида ишлаган. 1937-йилда Ўзбекистон ССР Тошкент вилоятига сургун қилинган. 1938-йилдан Юқори Чирчиқ туманидаги „Правда“ колхозида оддий колхозчи бўлиб ишлаган. 1950-йилдан шу колхозда дала бригадасида бригадир лавозимида фаолият олиб борган[1].

1953-йилда бригадир Цой Пон Нам бошчилигидаги дала бригадаси 44,2 гектар майдондан гектарига ўртача 119,1 сентнердан яшил жут поясини йиғиб олган. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1954-йил 8-февралдаги фармони билан Цой Нам „1953-йилда колхознинг барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича мажбурий етказиб берганлиги, шартномаларни бажарганлиги, яшил жут поясидан юқори ҳосил олганлиги ва МТС ишига натура шаклида ҳақ тўлагани учун“ Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони, Ленин ордени ва „Ўроқ ва Болға“ олтин медали билан тақдирланган[2].

Цой Пон Нам 1958-йилда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумқнида вафот этган. У Юқори Чирчиқ туманидаги собиқ „Правда“ колхози қабристонига дафн этилган (бугунги кунда – Юқори Чирчиқ туманидаги „Гулистон“ фермер хўжалиги).

Мукофотлари

Цой Пон Нам Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, 1954-йил Ленин ордени ҳамда 1964-йил Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „Цой Пон Нам“. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
  2. ↑ [ҳттп://описи.ргаэ.ру/сcрипц/уис/ргаэ_анй.пҳп?басе=мйсқл:ргаэ&лист=22120&идОбж=10084594 „���� онлине“]. описи.ргаэ.ру. Қаралди: 2023-йил 20-ноябр.