Цунеко Сасамото (японча: 笹本 恒子, Сасамото Цунеко?, 1-сентябр 1914 – 15-август 2022) биринчи япон фотомухбири эди[1].

Цунеко Сасамото
Таваллуди 1-сентябр 1914-йил
Вафоти 15-август 2022-йил(2022-08-15)
(107 ёшда)
Касби Фотомухбир, фотограф

Ёшлиги

Сасамото Япониянинг Токё шаҳрида туғилган. У уй хўжалиги коллежига ўқишга кирган, лекин рассом бўлишни орзу қилгани учун уни ташлаган. Ўқишни ташлаганидан сўнг, у ота-онасига айтмасдан рассомлик институтига ва тикувчилик мактабига ўқишга кирган[2].

Карераси

Сасамото ўз фаолиятини Токё Ничиничи Шимбун (ҳозирги Маиничи Шимбун, Япониядаги газеталардан бири)даги маҳаллий янгиликлар саҳифаларида ярим кунлик иллюстратор сифатида бошлаган. У 1940-йилда 26 ёшида Япониядаги Фотосуратлар жамиятига аъзо бўлгач, синовдан ўтган ходим даражасига кўтарилган ва расман Япониядаги биринчи аёл фотомухбирга айланган. Унинг сўзларига кўра, Маргарет Боурке-Wҳите унинг фотограф бўлишига катта таъсир кўрсатган[3]. Сасамото Америка Японияни босиб олган вақтида генерал Дуглас МакАртур кўмир кончиларинининг иш ташлаши ва норозилик билдирган талабаларни суратга олди[4].

У 2011-йилда Ҳякусаи но Финдер, яъни, Cентенарианъс Финдер номли фото китобини нашр этган[4]. 2014-йилда Сасамото ўзининг 2011-йилдаги "Ҳякусаи Тен", яъни "Юз йилликнинг кўргазмаси" номли китобидан ўз ишининг кўргазмасини намойиш этган[4]. 2015-йилда Сасамото „101-даги қизиқувчан қиз“ номли яна бир китобини нашр этган[3]. У 2015-йилда чап қўли ва иккала оёғини синдириб олганига қарамай суратга олишни давом эттирган. Ўлимидан олдин Сасамото вафот этган дўстлари шарафига „Ҳана Акари“ (Гуллар порлаши) лойиҳаси устида ишлаган[5].

Сасамото 2014-йил сентябрида 100 ёшга тўлди[6] ва 2022-йил 15-августда 107 ёшида табиий сабаблар туфайли вафот этди[7].

Мукофотлари

2016: умр бўйи муваффақият учун Луcиэ мукофоти[8]

Манбалар

  1. ↑ „Жапан'с Фирст Фемале Пҳотожоурналист ис Стилл Шоотинг ат тҳе Аге оф 101“. Петапихел.cом. Қаралди: 2015-йил 7-октябр.
  2. ↑ 東京都写真美術館. {{{титле}}} (Жапанесе). 京都市: 淡交社, 2000-01-01. ИСБН 4473017508. ОCЛC 44769689. 
  3. ↑ 3,0 3,1 „Ат 101, Жапан'с Фирст Фемале Пҳотожоурналист Рефлеcц Он Ҳер Cареэр“. Тҳе Ҳуффингтон Пост. Қаралди: 2016-йил 6-сентябр. Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме ":0" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Пионеэр пҳотожоурналист блазед траилс фор wомен“. Тҳе Жапан Тимес. Тҳе Жапан Тимес. Қаралди: 2016-йил 6-сентябр. Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме ":1" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  5. ↑ „Меэт Жапан'с Фирст Фемале Пҳотожоурналист“. Қаралди: 2016-йил 6-сентябр.
  6. ↑ Бирмингҳам. „Цунеко Сасамото: 100 Еарс, 100 Wомен“. арцcапе Жапан. Даи Ниппон Принтинг (2014-йил 2-сентябр). Қаралди: 2014-йил 19-сентябр.
  7. ↑ „Пионеэринг Жапанесе wоман пҳотожоурналист диэс, агед 107“. Реутерс (2022-йил 22-август). Қаралди: 2022-йил 22-август.
  8. ↑ „2016 Луcиэ Аwардс“. Луcиэс.орг. Қаралди: 2017-йил 3-январ.