Цвана, чуана, бечуанлар — банту гуруҳига мансуб халқ, Боцвананинг асосий аҳолиси. 1 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Шунингдек, ЖАР (тахминан 3,7 млн. киши), Зимбабве ва Намибиянинг қўшни рнларида яшайдилар. Сецвана тилида сўзлашади. Аксарияти анъанавий диний эътиқодларни сақлаб қолган, христианлар ҳам бор. Асосий машғулоти чорвачилик ва деҳқончилик.