Туамоту, Паумоту – Тинч океандаги архипелаг, 78 маржон ороли ва рифлардан иборат. Франсия Полинезияси таркибида. Майдони 810 км². Энг йирик ороллари: Рангироа ва Факарава. Иқлими тропик, пассатли иклим. Йилига 1500–2000мм ёғин ёғади. Йирик оролларда панданус, банан дарахтлари, майдароқ оролларда буталар ўсади. Кокос палмаси, нон дарахти, банан плантациялари бор. Чорвачилик ривожланган. Балиқ овланади, марварид йиғилади. Бош шаҳри – Ротоава. Биосфера қўриқхонаси ташкил этилган. Архипелагга европаликлардан дастлаб 1606-йилда португалиялик денгизчи сайёҳ П. Кирос борган. Туамоту роллари-Франсия Полинезияси давлат ороллари гуруҳига жойлашган. Келиб чиқиши-вулқонли асосга эга.