Туапсе — Россия Федерацияси Краснодар ўлкасидаги шаҳар (1896-йилдан). Қора денгиз бўйидаги порт. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 65,8 минг киши (1998). Туапсе 1838-йилда Веляминовский истеҳкоми сифатида вужудга келган. 1896-йилдан Туапсе номини олган, уруш даврида (1942-йил сентабр) Туапсе ҳаво ҳужумидан жиддий шикастланди, лекин, урушдан сўнг шаҳар тезда қайта тикланди. Машинасозлик, кемамеханика, кема таъмирлаш, нефтни қайта ишлаш, темирбетон буюмлар здлари, поябзал фабрикаси, озиқ-овқат саноати корхоналари, тарихийўлкашунослик музейи, денгиз гидрометеорология техникуми, педагогика билим юрти бор. Туапсе ҳудуди — курорт зонаси (санаторий, пансионат, турбазалар мавжуд.)[1]

Манбалар

  1. ↑ "Туапсе" ЎзМЕ. Т-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-28 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил