Туба Азмуда (форсча: طوبی آزموده‎‎; 1878–1936) 1907-йилда Эронда қизлар учун биринчи мактабни ташкил этган эронлик маърифатпарвар эди[1]. У жамиятининг узлуксиз қаршилигига қарамай, мактабни сақлаб қолди ва кенгайтирди.

Туба Азмуда
طوبی آزموده
Таваллуди 1878
Теҳрон, Қожарлар Эрони (ҳозирги Эрон)
Вафоти 1936 (ёши 57–58)
Теҳрон, Паҳлави Эрони (ҳозирги Эрон)
Касби ўқитувчи, мактаб асосчиси
Машҳур ишлари Эстаблишед тҳе фирст Ираниан счоол фор гирлс ин Иран

Ҳаёти

Туба Азмуда ўн тўрт ёшида армияда офицер бўлиб ишлаган одамга турмушга чиққан. Эри унинг ўқишини давом эттиришини қўллаб-қувватлаган ва у таълимини ҳам мустақил равишда, ҳам тил ўқитувчилари ёрдами билан давом эттирган[2].

Намус мактаби

1907 ёки 1911-йилда бир гуруҳ аёллар Теҳронда учрашиб, Эрон қизларининг таълимини яхшилаш масаласини муҳокама қилиш ва бу борада ишлаш учун тўпландилар[2][3]. Ўша вақтда қизлар одатда уйларидан ташқарида ўқитилмас эди. Чет элликлар томонидан қизлар учун бир нечта мактаблар 1874-йилдаёқ очилган бўлса-да, Эрон ҳукумати 1896-йилгача мусулмон қизларнинг мактабларга боришига рухсат бермаган[3][4]

Her gravestone in Zahir-od-Dowleh Cemetery
Заҳир-ад-Давла қабристонидаги унинг қабр тоши

Учрашувдан сўнг Туба Азмуда Эроннинг ўзида қизлар учун биринчи эронча мактабни очди. У мактаб Намус мактаби[4] (тахминан „шараф“ маъносидаги номус сўзидан олинган) деб аталди. У мактабни ўзининг Теҳрондаги уйида юритди ва у ерда йигирма қизни ўқитди[2]. Давлат мактаби бўлмагани сабабли, уни ҳимоя қилиш бевосита Туба Азмуданинг ўз зиммасида эди. У ва унинг шогирдлари жамият ва ҳукумат томонидан жиддий танқидларга учрадилар. Қизлар ўз уйларидан ташқарида ўқиётгани учун танқид қилиниб, фоҳишаликда айбланган[2][4]. Туба Азмуда доимий равишда ўз ҳаёти ва мактабга қарши таҳдидлар олиб турди ва ахлоқсизликда айбланиб камситилди[3].

Номус мактаби ҳажми ва ўқув дастури жиҳатидан кенгайди, ва Туба Азмуда охир-оқибат эрини ҳамда дўстларини дарс беришга жалб қилди. Мактаб аста-секин маълум обрўга эга бўлди ва илғор қарашдаги эронликлар ўз қизларини шу ерда ўқишга юбора бошладилар. Кейинчалик Туба Азмуда катта ёшда бўлган аёллар учун ҳам саводхонлик курсларини таклиф эта бошлади[2].

Мероси

Туба Азмуда Эроннинг бошқа аёл маърифатпарварларига илҳом берганликда эътироф этилади. Унинг бир қанча шогир қизлари кейинчалик ўзлари ҳам ўрта мактаб ўқитувчиси бўлиб ўқишган[2].

Кейинчалик Номус мактабининг номи „Шаҳназ ўрта мактаби“ этиб ўзгартирилди.

Манбалар

  1. ↑ „زنان تاثیرگذار ایران؛ طوبی آزموده“ (фа). ИранWире.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Раппапорт, Ҳелен (2001). "Азмудеҳ, Туба". Энcйcлопедиа оф Wомен Соcиал Реформерс. Санта Барбара, Cалифорниа: АБC-CЛИО, Инc.. ИСБН 1-57607-101-4. 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Фатҳи, Асгҳар. Wомен анд тҳе Фамилй ин Иран. БРИЛЛ, 1985 — 98-бет. ИСБН 9789004074262. 
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Милани, Фарзанеҳ. Веилс анд Wордс: Тҳе Эмергинг Воиcес оф Ираниан Wомен Wритерс. Сйраcусе, Неw Ёрк: Сйраcусе Университй Пресс, 1992 — 56-бет. ИСБН 9781850435747.