Туберген лоласи (лотинча: Тулипа тубергениана) — лоладошлар оиласи, лола туркумига мансуб, бир уруғпаллали, кўп йиллик, пиёзчали ўсимлик. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига йўқолиш арафасида турган, эндемик тур сифатида киритилган. Сурхондарё вилояти Ҳисор тизмаси, Бойсун тоғлари, Тўполондарё ҳавзаси, Кўҳитанг тизмасида тарқалган[1].

Туберген лоласи
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Гулли ўсимликлар
Синф: Бир уруғпаллалилар
Туркум: Лола
Оила: Лоладошлар
Бинар номи
Тулипа тубергениана

Тавсифи

Баландлиги 10—40 см гача етадиган, кўп йиллик, пиёзчали, бир уруғпаллали ўт ўсимлик. Пиёзбошиси махсус вегетатив кўпайиш органи, шакли тухумсимон, диаметри 3-5 см, ташқи қобиғи жигарранг ёки қўнғир тусда, ички томони тўрсимон, момиқ тук билан қопланган. Барглари 3 дона, гулидан узунроқ. Гуллари, икки жинсли, якка, йирик, диаметри 6—7 см, гултожибарглари қизил рангда, тубида қора, оч сариқ, гардишсимон доғли. Чангчи иплари қора, чангдонлари бинафша рангда. Апрелда гуллаб меваси июн—июл ойларида пишиб етилади. Меваси — 3 бўлакли кўсак мева. Уруғи ва пиёзчаси орқали кўпайтирилади.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Табиатда кам тарқалган, йўқолиб кетиш арафасидаги тур. Сурхондарё вилояти, Ҳисор тизмаси, Бойсун тоғларида, Сина қишлоғи атрофида, Тўполондарё ҳавзасида, Кўҳитанг тоғ тизмасида учрайди. Ола жинсли қолдиқ тоғлардаги унумдор тупроқли ёнбағирларда ва тоғдаги пистазорларда ўсади. Гулларининг узилиши, пиёзчаларининг кавлаб олиниши ва ўсиш ареалида чорва молларининг кўплаб боқилиши натижасида сони камайиб кетган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси боғида 1955—йилдан бери экиб ўстириб келинмоқда. Ёввойи ҳолатда ўсаётган ерлари ҳимоя остига олинган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Тюльпан Тубергена — Тулипа тубергениана — Описание таксона — Плантариум“. 2015-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 1-май.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019 — 163—бет-бет.