Тубуаи, Острал ороллари — Тинч океанидаги ороллар гуруҳи, 5 та оролдан иборат. Франсия Полинезияси таркибида. Майдони 174 км². Оролларнинг кўпчилиги вулқон ороллари, энг баланд жойи 435 м. Мария — маржон ороли. Иқлими тропик, пассатли иқлим. Кокос палмаси, банан плантациялари бор. Европадан сабзавот келтириб экилади. Оролни 1777-йилда инглиз денгизчи сайёҳи Ж. Кук илк бор европаликларга маълум қилган.