Тудун, тутун — Турк хоқонлиги бошқарувидаги унвонлардан бири.

Хоқон хонадонига мансуб ва бўйсундирилган вилоятлардаги ҳокимлар фаолиятини назорат қилиб, ўлпон ва солиқлар йиғишни ташкил этиш мақсадида тайинланган ноиб унвони. Т. қад. турк битиктошларида, хитой, суғд, араб, форс, юнон манбаларида, суғдий, бактрий ёзувли тангаларда учрайди. Хитойнинг Таншу йилномасида ВИИ асрнинг 40-йилларидан то ВИИИ асрнинг 40-йилларигача ҳукм сурган Чоч ҳукмдорлари Т. унвони билан кайд этилади. Ушбу йилномада Чочни турли йилларда идора қилган 4 нафар Т. ҳақида сўз боради. Чоч ҳукмдорларининг унвони Т. бўлганини бошқа тиллардаги маълумотлар ҳам тасдиклайди (мас., Муғқалъаҳужжатлари). Арабфорс манбаларида ҳам Чоч ҳукмдорлари Т. унвонида тилга олинади.

Адабиёт

  • Ишоқов М., Унутилган подшоликдан хатлар. Т., 1992.
  • Кляшторнйй С. Г., Савинов Д. Г., Степнйе империи древней Евразии. Санкт-Петербург: Филологический факул'тет СПбГУ, 2005.