Tugʻro
Туғро (туркийча) — Шарқ мамлакатларида подшоҳ ва хонларнинг фармонлари бошида уларнинг унвони — ном ва амалларини кўрсатувчи махсус безакли ёзув, рамзий белги, сарлавҳа ўрнидаги сўз, жумланинг безак сифатида ёзилиши. Маҳмуд Кошғарийнинг „Девону луғотит турк“ асарида туғрач шаклида келтирилиб унинг 3 маъноси берилади: 1) ўғузлар тилида подшо муҳри; 2) подшоҳ, сафарга чиқиш олдидан қўшиндаги ҳар бир жангчига берадиган от; 3) ўғузлар тилида муҳр босилган хат. Шу маънода бошқа туркий қавмлар (кейинчалик мўғуллар) томонидан қўлланиладиган ёрлиқ сўзи ўғузларга нотаниш бўлган. Салжуқийлар даврида давлат маҳкамаси бошлиғи бўлган амалдор туғрои деб аталган. 4) ХИХ аср охирида Шимолий Ҳиндистон ва Ўзбекистонда алоҳида хатларни турли жониворлар, паррандалар шакли сифатида ёзилиши ҳам Т. хати ёки хатти Т. дейилган. Хаттотликнинг бу санъат тури билан Ўзбекистонда Ҳабибулло Солиҳ, Маъруф Салимов, Тўхтамурод Зуфаров ва бошқа шуғулланмоқда.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |