Tugmachagul

Тугмачагул (Малва Л.) — гулхайридошлар оиласига мансуб бир йиллик ёки кўп йиллик ўтлар туркуми; бегона ўт; Ғарбий Европа, Кичик Осиё, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Хитой ва Шимолий Африкада ўсади. Ўзбекистонда тугмачагулнинг бир неча тури: бефарқ тугмачагул (М. неглеcта Wалл.), Мавритания тугмачагули (М.мауритана Л.), ўрмон тугмачагули (М. силвестрис Л), бухоро тугмачагули (М. бучариcа Илжин.) учрайди.
Пояси ер бағирлаб, баъзан ердан бир оз кўтарилиб ўсади. Шохланган, бўйи 10-40 см. Илдизи ўқ илдиз. Барглари узун бандли, 5-7 бўлакли. Гуллари 3-4 тадан барг қўлтиғида жойлашган. Меваси тугмачасимон, думалоқ, майин туклар билан қопланган, 14 (12-16) та данакчали тўпмева. Апрел-дан октабргача гуллаб мевалайди. Бир туп тугмачагул йилига 300-500 дона уруғ беради. Табобатда қўлланади. Барги Кавказда овқатга ишлатилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |