Tukli arilar
Тукли арилар (Бомбйс) — асаларисимонлар оиласига мансуб ҳашаротлар уруғи. Узунлиги 3,5 см гача, танаси қалин ва узун туклар билан қопланган. Туклар сариқ, қора ёки оқиш белбоғ ҳосил қилади. 300 га яқин тури бор, Африка ва Антарктидадан ташқари барча қитъаларда, асосан, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда учрайди. Жамоа бўлиб яшайди; уясини қуруқ ўсимликлар, йўсинлар ва бошқа билан аралашган мумдан ерга куради. Оиласи бир йиллик, битта йирик урғочи ва бир қанча майда ургочи ишчилардан иборат. Эркаги ёз охирида пайдо бўлиб, урғочисини уруғлантиргандан кейин ҳалок бўлади. Уруғланган ёш урғочиси қишлаб қолади; баҳорда уя қуриб, янги оилага асос солади. Ёш урғочи қўйган тухумлардан фақат ишчи Тукли арилар чиқади. Вояга етган ишчи тукли арилар ин қуришни давом эттиради; қуртлар учун нектар ва чанг йиғади. Оиладаги тукли арилар сони бир неча ўнтадан минггача, тропик худудларда 2 500 гача етади. Тукли арилар асосий емхашак экинлари (қизил себарга, беда ва бошқа дуккаклилар)нинг чанглатувчилари.
| Тукли арилар | ||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||||||||||
| ||||||||||||
Манбалар
- ↑ Wиллиамс, Паул Ҳ. (1998). "Ан аннотатед чеcклист оф бумбле беэс wитҳ ан аналйсис оф паттернс оф десcриптион". Буллетин оф тҳе Натурал Ҳисторй Мусеум, Энтомологй Сериэс 67: 79–152. ҳттп://www.нҳм.аc.ук/ресеарч-cуратион/прожеcц/бомбус/субгенериcлист.ҳтмл. Қаралди: 30 Май 2012.Тукли арилар]]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |