Tula (shahar)
Тула — Россия Федерацияси Тула вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази, қаҳрамон шаҳар, Упа дарёси (Ока ирмоғи) бўйида. Москвадан 193 км жан.да. Транспорт йўли тугуни. Аҳолиси 461 минг киши (2024). Шаҳар 4 маъмурий туманга бўлинган.
Тарихи
Тула 1146-йилдан маълум бўлиб, Рязан князлиги таркибида эди. 1503-йилдан Москва давлати таркибида. ХВИ—ХВИИ асрларда Рус давлатининг жануб чеккасидаги муҳим мустаҳкамланган истеҳком. ХВИИ асрда маҳаллий темир рудаси асосида Тула темирчилик саноатининг маркази бўлиб қолди. 1712-йилда Пётр И буйруғи билан Тулада Россияда дастлабки қурол-аслаҳа зди курилди. 1777-йилдан Тула наместничествоси маркази, 1796-йилдан губерня маркази, ХИХ асрда Т.да қуроласлаҳа ишлаб чиқариш ривожланган. Тула 1929—37 йилларда Москва вилояти таркибида. 1941-йилнинг октябр,— декабр ойларида Тула немис фашистларидан қаҳрамонона мудофаа қилинди. 1976-йил 7 декабрда Тулага қаҳрамон шаҳар фахрий унвони берилди.
Умумий ма'лумот
Тула— Россия Федерациясининг йирик саноат маркази. Саноатининг асосий тармоклари: кора металлургия, машинасозлик ва металлсозлик (комбайн зди, машинасозлик, кончилик ва транспорт машинасозлиги, қурол-аслаҳалари мотороллер ва самоварлар ишлаб чикариладиган "Штамп" зди), кимё (кимё толалари, пластмасса ва бошқалар), енгил, озиқ-овқат саноатлари, қурилиш материаллари ва мусиқа асбоблари ишлаб чиқариш. 3 олий ўқув юрти (шу жумладан, унт), 3 театр, ўлкашунослик, бадиий, қурол-аслаҳа (1724-йилдан) музейлари, сирк, филармония мавжуд.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |