Тўлқинжон Пайзиевич Каримов (ўзбекча: Тулкинжон Пайзиэвич Каримов; 1968-йил 10-майда туғилган, Андижон вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбек ўқитувчиси ва сиёсатчиси, 2015-йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ИИИ, кейинчалик ИВ чақириқлари ва Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси.

Тўлқинжон Каримов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 10-май 1968-йил (54 ёш)
Андижон вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston Ўзбекистон
Сиёсий партияси Ўзбекистон Либерал-демократик партияси
Таълим Тошкент давлат университети Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти
Илмий унвони доцентфан номзоди

Биографияси

Тўлқинжон Каримов 1968-йил 10-майда Андижон вилоятида туғилган. 1992-йилда Тошкент Давлат университетини, 1998-йилда эса Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтида таҳсил олган[1]. Ихтисослиги - тарихчи, тарих ва жамияцҳунослик ўқитувчиси, иқтисодчи. Сиёсий фанлар номзоди.

Меҳнат фаолиятини 1985-йилда Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институти изланувчи-тадқиқотчиси сифатида бошлаган. 1997-2011-йилларда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти катта ўқитувчиси, проректори, 2011- 2013-йилларда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлинмаси раҳбари, 2013-2015-йилларда Андижон Машинасозлик институти Ма’навий-ма’рифий ишлар бўйича проректори лавозимларида ишлаган.

Сиёсий фаолияти

Тўлқинжон Пайзиевич 2015-йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси бўлган. 2020-йилда яна 4-чақириқ Олий Мажлис депутатлигига сайланган.

Шунингдек, Каримов 2020-йил 11-сентабрдан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси аъзоси сифатида қабул қилинган[2].

Мукофотлари

Тўлқинжон Каримов 2019-йилда Ўзбекистон Президентининг фармони билан ,,Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган[3].

Манбалар