Tulkiquyruq
Qiyofa
Тулкиқуйруқ (Прангос Линдл.), юғон — соябонгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми. Ўзбекистонда Оҳангарон воҳаси ва Чимён тоғларида кўпроқ хашакбоп Т. ёки шашир (П.пабулариа) ва Чимён Т.и (П.цчимганиcа Б. Федцч.) учрайди. Хашакбоп Т.нинг бўйи 2 м га боради. Иддизи йўғон, силиндрсимон, поясининг юқори қисми қалқонсимон, шохланган; шохлари қарамақарши ёки ҳалқасимон жойлашган. Япроклари 40 см гача, эллипссимон, 4—5 марта пацимон қирқилган. Соябони 10 —20 нурли, соябончалари 10—15 гулли. Ўрама барг ва баргчалари 5—10 та, каламибигизсимон. Майиюл ойларида гуллаб уруглайди. Лой тупрокли тошлоқ ерларда, буталар орасида усади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |