Tullash
Туллаш, жун тўкилиши (ҳайвонларда) — сут эмизувчи ҳайвонларда терининг ташқи қопламини ҳосил қилувчи жунлар (тивит ва қисман қилтиқ толалар)нинг тўкилиш ва янгиланиш жараёни. Т. ҳайвонларда эскирган тана қопламини тиклаш, ташқи муҳит шароитига мослашиш билан боғлиқ мавсумий хусусиятга эга. Уй ҳайвонларида, айниқса, дағал жунли қўйлар, сигир, эчкиларда, туяларда мавсумий Т. баҳор бошланиши билан содир бўлади. Т. тезлиги иклимгабоғлиқ. Иссиқҳавоуни тезлаштиради. Т. жараёнида жун қоплами сийраклашади, тери орқали ҳаво алмашинуви эркинлашади. Кеч куз ва киш мавсумларида янги тивит ва килтик толалари ўсиб чиқади. Паррандаларда Т. ривожланиш босқичи билан эмас, балки мавсумий ўзгаришлар билан боғлиқ. Уларда ёруғлик шароитини сунъий ўзгартириб, Т.ни бошкариш мумкин. Т. даврида ҳайвонларда модда алмашинуви ўзгаради. Қўй, эчки, туя ва бошқаларда ҳайвонларда Т. аломатлари ва бошланғич белгилари — жун қопламининг кўтарилиши сезилиши ҳамон баҳорги жун қирқими ўтказилади (бу ҳолат жун қирқимини осонлаштиради).
Ҳайвонлар касалланганда патологик Т. юз беради. Бу даврда организмдаги модда алмашинуви, терининг озиқланиши кескин бузилади қичима (қўтир) аломатлари авж олади ва ҳайвон жун қоплами ёппасига тўкилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |