Тулпор — чопқир зотли от. Т.лик сифатлари отнинг кучи, чопқирлиги, хушбичимлиги ва бошқа белгиларига қараб аниқланади. Чопқир Т.лар синови, одатда, халқаро майдонларда, кўриктанлов, кўргазмаларда, ипподромларда ўтказилади ва уларга сертификат берилади. Ўзбек халқ эртакларида қанотлари бўлган афсонавий учар отлар Т. деб аталган.