Тулуза — Франсиянинг жан. қисмидаги шаҳар. Юқори Гаронна департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 398,4 минг киши (1999). Транспорт йўллари тугуни. Гаронна дарёси бўйидаги порт. Авиация, ракетасозлик, радиоэлектроника, кимё, енгил, озиқовқат саноати корхоналари мавжуд. Университет, рассомлик ва ҳайкалтарошлик музейлари бор. Космик тадқиқотлар маркази. Меъморий ёдгорликлардан 11 —ХВИИИ асрларга оид бинолар, хусусан, роман черкови (11 —ХИИИ асрлар), романготика собори (ХИИ—ХВИ асрлар) ва бошқа сақланган. Т. ўрнида мил. ав. галлар қабиласининг манзилгоҳи бўлган.