Tulyaremiya
Туляремия (АҚСҲ Калифорния штатидаги Туляре деган жой номидан олинган, дастлаб шу ердаги зарарланган юмронқрзиклардан топилган) — ҳайвонлар (кўпроқ қўй, мўйнали ҳайвонлар) ва одамда учрайдиган табиий ўчокли ўткир инфексион касаллик; ҳайвонларда касаллик кўпинча яширин кечади; одамда ўпка, лимфа тугунлари (бубон — шиш ҳосил қилиб), ичак зарарланиши билан ўтади. Т. касал кемирувчилардан юқади. Касаллик одамдан одамга юқмайди. Қўзғатувчилари организмга шикастланган тери, кўз шиллиқ қавати, нафас йўллари, меъдаичак йўли орқали киради. Касалликнинг яширин даври (қаранг Инкубацион давр) 3—7 кун (баъзан 21 кунгача). Касаллик тўсатдан бошланади, ҳарорат 38—39° гача кўтарилади, эт увишиб, бош, мускуллар огрийди, бемор қайт қилиши, алахлаши, бурни қонаши мумкин. Касалликнинг биринчи кунидан бошлаб бемор дармонсизланади, бўшашади, лоқайд бўлиб қолади, кўп терлайди. Қўзғатувчилар одам организмига зарарланган тери (шилинган, кесилган ва тирналган жойдан), кўз шиллиқ пардаси орқали тушганида унинг ўрнашган жойи яқинидаги лимфа тугунларида (қаранг Лимфа системаси) яллиғланиш жараёни рўй беради ва бубон пайдо бўлади. Қўзғатувчилар нафас йўллари орқали ўтганда бронхит, ўпка яллиғланиши, ҳазм йўлининг шиллиқ қавати орқали кирганида кўнгил айниб, қоринда кучли оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Т.га шубҳа бўлган жойларда кемирувчилар ва қон сўрувчи бўғимоёкдиларни йўқотиш чоралари кўрилади, ичиладиган ва хўжалик сувлари зарарсизлантирилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |