Tuman hokimi
Туман ҳокими — [а. – ҳукм юритувчи, ҳукмдор; бошқарувчи, бошлиқ]. Ўрта Осиё хонликларида белгили бир шаҳар ва унинг атрофидаги қишлоқлар устидан хон ва беклар амрини ўтказиш учун белгилаб қўйилган амалдор. Собиқ Туркистон ўлкасидаги айрим шаҳар ва музофотларда чор ҳукуматининг сиёсатини ўтказиш учун белгилаб қўйилган юқори мансабли амалдор. Ўзбекистон Республикасида туманларнинг биринчи раҳбарлик лавозимидаги шахс; ҳокимликнинг биринчи раҳбари. Вилоятга бўйсинувчи туман ҳокими вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади. Туман ҳокимлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари орасидан тайинланади ва тасдиқланади. Туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокими туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон Республикасининг Қонуни“. Лех.уз.
- ↑ А. Мадвалиев. Ижтимоий-сиёсий терминларнинг қисқача изоҳли луғати. Тошкент: Саҳҳоф — 304-бет. ИСБН 978-9943-6666-3-4. Қаралди: 2024-йил 2-июн (2024-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган).