Туморчи — Қашқадарё вилояти, Қарши туманидаги қишлоқ.

Туморчи номи “тумор” ва “-чи” қўшимчасидан ташкил топган. Маҳаллий шарҳловчиларга кўра, “тўқмор + чи” – тўқмор, я’ни тўқмоқ ясовчи ҳунармандлар ма’носини билдиради. Қипчоқ уруғларидан бири “тумор” бўлиб, Дўрманларнинг бир уруғи “тибир” номи билан танилган. Тибир уруғининг аниқ ма’носи нома’лум бўлса-да, сўз “тумор” шаклига ўзгариши мумкин. “-чи” қўшимчаси ўзбек халқининг ўтмишидаги тотемизмга, я’ни тирик мавжудотларга сиғинишга боғлиқ тарзда этник жамоа номи ҳосил бўлганлигини кўрсатади. Тумор мавжудотига сиғинувчилар жамоаси – туморчи, ва уруғ номи қишлоқ номига ўтган.

Манбалар