Tundra zonalari
Тундра зоналари - асосан, Шимолий ярим шардаги табиат зонаси, Жанубий ярим шарда Антарктида яқинидаги оролларда кичикроқ майдонларда учрайди. Тундра зоналари субарктика ва арктика минтакаларида жойлашган. Шимолий ярим шарда Тундра зоналари Арктика муз сахролари зонаси билан жанубида ўрмон тундраси оралиғида. Евросиё ва Шимолий Американинг шим. соҳили бўйлаб (эни 300–500 км) чўзилган. Радиация баланси паст, киши 8—9 ой давом этади (январнинг ўртача температураси —40°, —50°), 60—80 сутка кугб туни бўлиб туради. Ёзи қисқа (июлнинг ўртача температураси 5—10°). Вегетация даври 50—100 кун. Йиллик ёғин текисликларда 150–350 мм, тоғларда 500 мм гача. Езда тупроқнинг 0,5—1,5 м қалинликдаги устки қисмигина эрийди. Ботқоқлик ва кўл кўп. Иклими совуқ бўлгани учун органик дунёси ҳам камбағал. Ҳайвонот дунёси ўзига хос: оқ каклик ва тундра каклиги, шимол буғуси, бўри, лемминг, қутб тулкиси кўп. Езда жуда куп сув паррандалари учиб келади. Ҳашаротлари хилма-хил. Аҳоли буғучилик, балиқ, муйнали ва денгиз ҳайвонларини овлаш билан шуғулланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |