Тунги маймунлар (лотинча: Аотидаэ) - кенг бурунли маймунлар (Янги Дунё маймунлари) турининг приматлар оиласига мансуб. Уларга битта замонавий жинс - Мирикинлар ёки тунги маймунлар ёки дурукули (лотинча: Аотус).

Тунги маймунлар

Аотус зоналис
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Сутемизувчилар
Туркум: Приматлар
Оила: Тунги маймунлар
Бинар номи
Аотидаэ Элиот, 1913

Тунги маймунлар тунда фаол бўлган ягона Янги Дунё маймунлари ва тарсиэрлар билан бир қаторда барча қуруқ бурунли приматлар орасида бундай хатти-ҳаракатга эга бўлган ягона маймунлардир. Улар Марказий ва Жанубий Америкада кенг тарқалган бўлиб, оилавий гуруҳларда яшайдилар ва асосан мевалар билан озиқланадилар. Турларнинг сони тўлиқ аниқланмаган, ҳозирги вақтда 11 тури аниқланган.

Ташқи ко'риниши

Тунги маймунлар нисбатан кичик приматлар бўлиб, уларнинг тана узунлиги 24 - 37 см гача, думининг узунлиги 31 см дан 40 см гача, вазни 0,7 дан 1,2 кг гача етади. Кўпгина Янги Дунё маймунларидан фарқли ўлароқ, жинслар тахминан бир хил ўлчамда бўлади ва мўйнаси рангида ҳам фарқ қилмайди. Тунги маймунларнинг жуни юмшоқ ва зич бўлади, тоғларда яшовчи турларда у узунроқ. У бел қисми ва оёқ-қўлларининг ташқи томонида зайтун-жигарранг ёки қора-кулранг рангда, қорни ва оёқ-қўлларнинг ички томонида сариқ-жигарранг ёки тўқ сариқ-жигарранг рангда бўлади. Тунги маймунларнинг икки турини бошининг орқа томинидага ранги бойича ажраца бўлади: бири кулранг, иккинчиси қизғиш рангда бўлади. Думи узун ва майин, учи эса қара рангда бўлади. Бошқа бир қанча Янги Дунё маймунларидан фарқли ўлароқ, уни осилиш учун ишлата олмайди. Узун оёқлари қисман сакраш учун мослаштирилган ва тўртинчи бармоқда эгилган тирноғи мавжуд.

Боши юмалоқ, қулоқлари кичик ва кўп ҳолларда мўйна орасида яширинган. Бурун тосиғи бошқа Янги Дунё маймунларига қараганда торроқ. Кўзлари катта ва жигарранг. Кўпинча тунги нам бурунли приматлардан фарқли ўлароқ, тунги маймунларнинг кўзлари тунда ёнмайди. Аксинча, унинг қорачиғи новдалар ва колбалар билан жиҳозланган. Уларнинг кўзи фақат битта турдаги колбага эга бўлгани сабабли, уларнинг рангларни фарқлаш имконияти чекланган. Кўзларнинг тепасида ва остида, ба'зан эса оғиз остида ҳам оқ жойлари мавжуд. Юз бўйлаб учта тўқ чизиқ мавжуд, бири пешона бўйлаб жойлашган бўлиб - у ерда учбурчак шаклида кенгайтирилиши мумкин; шунга мос равишда ҳар бир кўзнинг ташқи томонида жойлашган бўлади.

Тунги маймунларнинг жами 36 та тишлари мавжуд. Ўрта юқори тишлари жуда катта, орқа чайнаш тишлари, аксинча, майдароқ бўлади. Жағ остида улар чиқарадиган товушларни кучайтириш учун хизмат қилувчи томоқ қопчаси бор.

Яшаш доираси

Тунги маймунлар Марказий Американинг жанубида ва Жанубий Америкада яшайди. Уларнинг ёйилиши ковпроқ шимолда Панамадан тортиб, Колумбиягача, ҳали ўрганилмаган турларнинг хилма-хиллиги - Бразилия ва Перу орқали Боливия, Парагвай ва жанубдаги Аргентина шимолигача ёйилган. Бироқ, улар Жанубий Американинг шимоли-шарқий ва шарқий қисмида учрамайди. Бу турдаги маймунлар ҳар-хил турдаги ўрмонларда яшайди, Тоғларда улар 3200 м баландликгача учратиш мумкин.

Хулқ-атвори

Фаолият вақти ва ҳаракат

Тунги маймунлар дарахтда яшайдилар. Бироқ, улар баланд дарахтларни афзал ко'рмайдилар аммо барча турдаги тепаликларда учратиш мумкин. Дарахт тожида улар кўп ҳолларда тўрт оёқда ҳаракатланишади, шуниндек яхши сакрашлари ҳсм мумкин. Кўпгина тунги маймунлар тунда фаол болишига қрамау, яшаш ҳудудининг ўта жанубий чегарасидаги популяциялар кечаю кундуз аниқ ритмисиз турмуш тарзини олиб борадилар.

Дам олиш пайтида, тунги маймунлар дарахт ковогида ёки зич чакалакларда ҳордиқ чиқазашади. Қуёш ботганидан тахминан 15 дақиқа ўтгач, улар уйқу жойларидан чиқиб, ярим тунгача фаол бўлишади. Шундан сўнг, улар яна овқат қидиришни бошлашдан олдин яна бир ярим соатдан икки соатгача дам олишади. Қуёш чиқишидан олдин улар дам олиш жойларига қайтади. Улар ой нурига боғлиқ ва янги ойнинг жуда қоронғи кечаларида уларнинг фаолияти пасаяди. Тунги сайрларда бу маймунлар 800 м гача ўз уясидан узоқлаши мумкин, аммо бу мавсум ва ёруғликка боғлиқ. Қурғоқчилик даврида эса озуқа излаш осонлашгани туфайли ушбу масофа қисқаради (тахминан 250 м). Ёруғлик тунларидаги навлар қоронг'у тунларга қараганда икки баравар узунроқдир.

Ижтимоий муносабатлар ва алоқа

Мирикина (Аотус тривиргатус)

Тунги маймунлар икки-беш ҳайвондан иборат бўлган оилавий гуруҳларда яшайди. Улар эркак, аёл ва умумий наслдан иборат. Ан'анага кўра, олимлар эркак ва аёл моногам турмуш тарзини олиб борадилар, деб тахмин қилишди. Бироқ, Аотус азараэ турида, оила тушунчаси фарқ қилиб, улар жуфлтларини тез-тез ўзгариб туришади. Гуруҳ ичида тажовузкор хатти-ҳаракатлар камдан-кам учрайди. Гуруҳ а'золари ҳар доим бир-бирига яқин бўлишга ҳаракат қиладилар ва ҳеч қачон 10 м дан узоқроққа кетмайдилар. Улар ухлаганда ҳам бир-бирига яқин жойлашадилар. Оилавий гуруҳларда яшовчи бошқа приматлардан фарқли ўлароқ, ўзаро парвариш қилиш камдан-кам учрайди.

Тунги маймунлар ҳудудий ҳайвонлардир, оила гуруҳининг диапазони 3 дан 10 гектаргача. Ҳудудлар бегона гуруҳлардан ҳимоя қилади. Агар иккита гуруҳ, масалан, диапазон чегараси яқинидаги мевали дарахтда учрашса, у баланд овозда бақиридади, чўзилган оёқлари билан сакрайди, та'қиб қилиш йўки жанггача бориши мумкин. Ушбу тўқнашувлар тахминан 10 дақиқа давом этади, шундан сўнг ҳеч бир гуруҳ ғолиб бўлиб қолмайди ва иккаласи ҳам ўз ҳудудига кириб кетишади. Ҳудудни ҳимоя қилиш учун қичқириш билан бир қаторда озиқ-овқат манбаларини кўрсатиш учун огоҳлантириш товушлари ҳам қўлланади. Кўзга ташланадиган нарса - тунги маймунлар томонидан чиқарилган бойқушларнинг товушларини эслатувчи бир нечта баланд товуши. Бу товушлар, эҳтимол, шерикни жалб қилиш учун хизмат қилади ва бу ўз орнида маймунларарнинг оwл монлейс (бўёғли маймунлар) номини келиб чиқишини тушунтиради.

Озиқланиши

Тунги маймунлар асосан мевалар , ўсимликлар ва майда ҳайвонлар билан озиқланади. Улар кичик, этук меваларни афзал кўрадилар ва катта мевали дарахтларга ташриф буюришлари мумкин, чунки улар кун давомида фаол бўлган кўпроқ доминант турлар билан рақобатдан қочишади. Тропик минтақаларда ҳайвонларнинг рационидаги меваларнинг улуши мавсумий иқлими бўлган ҳудудлардаги ҳайвонларникига қараганда юқори. Улар, айниқса, ёмғир мавсумида, мевалар миқдори чекланган вақтда, барглар, гуллар ва ўсимликлар билан озиқланишади. Майда ҳайвонларни овлаш, асосан, оқшом пайтида амалга оширилади. Тунги маймунлар ҳавода учувчи ҳашаротларни моҳирлик билан овлашади ёки шохлар устида судралибюрувчиларга ов қилади. Ўлжаларга, масалан, текисқанотлилар, куя, қўнғиз ва ўргимчаклар кирадилар.

Кўпайиши ва насл тарбияси

Ёввойи табиатда тунги маймунларнинг кўпайиши ҳақида жуда кам нарса ма'лум, тадқиқотнинг деярли барча натижалари асирликдаги ҳайвонлардан олинган ва табиатдаги ҳайвонлардан сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин. Асирликда туғилиш йил давомида содир бўлиши мумкин. Аргентина шимолида яшовчи ҳайвонлар об-ҳавонинг кескин ўзгарувчанлиги сабабли жуфтланиш мавсуми челканган вақт давом этади, насл сентабрдан ноябргача ёмғирли мавсумнинг бошида туғилиши мумкин. Тунги маймунлар эркаклари жуда кам сперматазоидлар ишлаб чиқаради, эҳтимол моногам турмуш тарзига мослашганлиги сабабли. Улар йилида бир марта ва фақат битта урғочи билан жуфтланиши сабабли, кўпроқ сперматазоидлар ишлаб чиқариш энергияни беҳуда сарфлашга олиб келади.

Таснифлаш

Оила битта замонавий жинсдан иборат, Аотусдан, жумладан қуйидаги турлардан иборат[1]  :

  • Аотус азараэ Азара мириканаси
  • Аотус брумбаcки
  • Аотус грисеимембра
  • Аотус жоргеҳернандези
  • Аотус лемуринус Панама мириканаси
  • Аотус миcонах Перу мериканаси
  • Аотус нанcймаи Ғарбий амазонка мириканаси
  • Аотус нигриcепс Қора бошли мирикана
  • Аотус тривиргатус Мирикана
  • Аотус воcиферанс Спикс мирикани
  • Аотус зоналис

Оила иккита қирилиб кетган авлодни ўз ичига олиши мумкин  :

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ Результаты поиска по запросу «Аотидаэ» на сайте АСМ Маммал Диверситй Датабасе (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-10-28 санасида архивланган).