Tunkat
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |

Тункат — ўрта аср шаҳар харобаси (мил. 5—ХИИ асрлар). Оҳангарон дарёси ҳавзасида жойлашган. М. Й. Массон (1929—34) ва Й. Ф. Буряков (1959—62) томонидан археологик қазишма ишлари олиб борилган. Умумий майдони 50 га. Арк, шаҳристон ва рабоддан иборат бўлиб, атрофи мудофаа девори билан ўралган. Тункат ўрнидаги қишлоқ В аср бошларида чорвадор қабилаларнинг ўтроқпашиши туфайли вужудга келган. ВИ асрга келиб қишлоқ шаҳарга, ВИ аср охирида эса Илоқ пойтахтига айланган. Қорамозор тоғларида олтин ва кумуш конлари мавжуддиги Тункатнинг тез тараққий этишига имкон берган. Тункат аркида ҳоким саройи, масжид қурилган. Шаҳристон ва рабоддан кўплаб металл, шиша ва сопол буюмларнинг топилиши, Тункатда ҳунармандчилик ривож топганидан дарак беради. Тункатдан, шунингдек, зебзийнат буюмлари, қуроляроғлар ва кўплаб тангалар топилган. Тункатнинг ўз зарбхонаси бўлган. Қорахонийлар билан кураш, қазилма бойликларининг тугаб қолиши ва Тункатнинг савдо йўлидан четга чиқиб қолиши натижасида ХИ асрнинг 2ярмидан шаҳар таназзулга учраган. ХИИ асрдан Тункат кимсасиз, ташландиқ ҳолга келиб қолган.
Адабиёт
- Массон М.Е., Ахангеран. Археолого-топографический очерк, Т., 1953;
- Буряков Ю. Ф, Генезис и этапи развития городской култури Ташкенцкого оазиса, Т., 1982.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |