Тунламлар, тунги капалаклар (Ноcтуидаэ) — тангақанотлилар туркумига мансуб ҳашаротлар оиласи. 25 мингга яқин тури маълум. Капалаклари ўртача ва майда (3—5 см), кррамтир, олдинги қанотларида бир хил нақши бор, қорни туклар билан қопланган. Капалакларнинг оғиз аппарати сўрувчи, қуртлариники кемирувчи типда. Қуртларининг кўпчилиги яланғоч, ғумбаги қизғишжигарранг ёки қўнғир. Капалаклари гул ва дарахт шираси билан озиқланади. Янги қўйган тухуми сарғимтироқиш. Қуртларида 3 жуфт кўкрак оёғининг биринчи бўғимида ва 10 жуфт қорин оёғининг 1—8 бўғимида нафас олиш тешиги жойлашган. Т., асосан, кечаси учади. Ўсимлик қолдиқлари ёки тупроққа 300 тагача тухум қўяди. Баъзи Т. қуртлари тупроқда яшаб, ўсимлик илдизлари ёки поясининг илдиз бўғизларини кемиради (мас., кўк қурт тунлами, ундов тунлами). Айримлари ўсимлик барги, шонаси, гули, кўсагига зарар етказади (мас., карадрина, кўсак қурти, беда тунлами ва бошқалар).

Аcрониcта мегаcепҳала

Ҳаммахўр Т.дан карам тунлами карам, лавлаги, нўхат ва бошқа экинларни; жанубида тарқалган кўсак қурти ва карадрина ғўза, маккажўхори, нўхат, помидор ва бошқаларни; Узоқ Шарқ ва Ўрта Осиёнинг жан.ида тарқалган ўтзор тунлами, асосан, турли экинларни, марказий раёнларда учрайдиган гамма тунлами зиғир ва лавлагини; кузги тунлам қанд лавлаги ва кузги ғалла экинларини; жануб ёки ёввойи тунлам — сабзавот ва бошқа экинларни зарарлайди. Ўрта Осиёда учрайдиган мингдевона Т.и, шувоқ Т.и, жануб поя Т.и ва бошқа экинларга кўп зарар келтиради.

Кураш чоралари: бегона ўтлар йўқотилади, ер чуқур ҳайдалади, ўсимлик қатор оралари юмшатилади, алмашлаб экиш жорий этилади, уруғлар экишдан аввал дориланади, энтомафаглардан фойдаланилади, қуртларга қарши экинлар инсектицидлар билан ишланади ва ҳоказо.

Ўсимликларни ҳимояси ва карантини кафедраси мудири А.Т.Холлиев

Манба

1. Анорбаэв А.Р., Махмудова Ш.А. – Биологик воситаларини кўпайтириш ва қўллаш технологиялари. (дарслик) Тошкент-2021.

2. Болтаев Б, Аблазова М., Махмудова Ш. Лабораторные занятия по предмету защита растений учебные пособия Т-2022

3.  Болтаев Б.С., Махмудова Ш.А., Аблазова М.М. Биологическая защита растений. Учебник. Тошкент, 2022 йил.

4.Сулаймонов Б.А., Кимсанбаев Х., Болтаев Б.С., Махмудова Ш.А. О‘симликларни кимёвий ҳимоя қилиш. Дарслик. Тошкент, 2020 йил.

5.Холлиев А.Т., Махмудова Ш.А., Ортиков У.Д. О‘симликларни ҳимоя қилиш. Ўқув қўлланма Т-2023 йил.

6. Хўжаэв Ш.Т. Умумий ва қишлоқ хўжалик энтомологияси ҳамда ҳимоя қилиш тизимининг асослари (ИВ-нашр.). – Тошкент, 2019 йил.

  • Хўжаев Ш. Т., Ғўза тунлами ва унга қарши кураш, Т., 1982; Адилов З.К., Применение трихограмми для борби с совками на хлопчатнике в условиях Узбекистана, Т., 1986.