Tunnel
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. (2025-02) |

Туннел, тоннел (инглизча: туннел — қувур) — транспорт юриши, сув утиши, коммуникациялар жойлашиши ва бошқа мақсадларга мўлжалланган, ётиқ ёки қия жойлашган ер ости ёки сув ости сунъий иншооти. Узунлиги кўндаланг ўлчовларидан бирмунча катта бўлади. Вазифаси, ер юзасига нисбатан жойлашиши, чуқурлиги ва қуриш усуллари бўйича турларга бўлинади. Вазифаси бўйича — алоқа йўлларидаги (метрополитен, темир йўл, автойўл, пиёдалар ўтиш жойлари ва бошқалар), гидротехник, коммунал, кончилик саноати, махсус мақсадларда қурилган (мудофаа иншоотлари, ер ости электр стялари ва бошқалар); ер юзасига нисбатан жойлашиши бўйича — тоғ ости, сув ости ва текисликдаги; жойлашиш чуқурлиги бўйича — саёз ва чуқур жойлашган; қуриш усуллари бўйича — очиқ, ёпиқ ва махсус усулларда қуриладиган Туннеллар мавжуд. Туннелларнинг кўндаланг кесими дойра, тухумсимон ва тўғри тўртбурчак шаклда бўлиши мумкин. Туннел қазиш ишлари ер ёки тог катламининг гидрогеологик шароитига қараб турлича усулда амалга оширилади.

Туннел бўшлиғи, одатда, сунъий мустаҳкамлашни, яъни қоплама қуришни талаб қилади. Қопламалар металл (пўлат ёки чўян), табиий ва сунъий тошлар, бетон ва темирбетондан қилиниши мумкин. Металл қопламалар йиғма элементлар — тюбинглардан йигилади, бетон ва темирбетон қопламалар махсус қолипларга қуйилиб тикланади. Кейинги йилларда сунъий бўшлиқни ўраб турган тоғ массивига анкерлар ва сим тўрлар ердамида маҳкамланадиган сачратмабетон қолиплар кенг қўлланмоқда.

Туннел хавоси, одатда, ортиқча намланган ва юқори трага эга бўлади. Унинг ҳавоси таркибини меъёрий ҳолатга келтириш, зарарли газлар ва юқори транинг одамга таъсирини камайтириш ва Туннелдаги кўринишга таъсир қиладиган тутун босимини йўқотиш мақсадида Туннелни шамоллатиш тизими кулланилади. Узунлиги 50–60 м гача бўлган Туннелларда табиий шамоллатиш, катта узунликдаги Туннелларда эса марказдан қочирма ва марказий ўқ бўйлаб таъсир кўрсатувчи вентиляторлардан фойдаланилган сунъий шамоллатиш қўлланади.
Туннел қуриш ишлари, бўш, чукувчан грунтлар шароитида амалга оширилганда, музлатиш ва кимёвий бириктириш, ер ости сувлари сатҳини пасайтириш усулларида грунтлар сунъий мустаҳкамланиши мумкин.
Туннел қуриш тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Мил. ав. Бобил, Миср, Юнонистон ва бошқа мамлакатларда фойдали қазилмалар олиш, сув таъминоти мақсадида қурилган Туннеллар метин, лом ердамида қазилган. Кейинчалик кемалар қатнайдиган биринчи Туннел (160 м га яқин) Франсияда (1679—81), биринчи темир йўл Туннели (1190 м) Буюк Британияда (1826—30) қурилган. Энг узун Метрополитен туннелининг ички кўриниши.
Туннел ("Сейкон") Хонсю ва Хоккайдо о.лари оралиғидаги Сутару буғози остидан 1988-йилда утказилган (уз. 53,85 км, сув остидаги кисми 23,3 км). Портлатувчи моддалар ва ўтиш қалқонлари яратилиши муносабати билан темир йўл ва гидротехник Туннеллар курилди. ХХ аср урталарига келиб автойўл Туннеллари ва метрополитенлар, сув ости (мас., ЛаМанш бўғози остидан, умумий уз. 52,5 км) Туннеллари қурилди.
Ҳозирги пайтда темир йўл, автойўл, гидротехник ва метрополитен Туннелларини лойиҳалаш ва қуриш ишлари катта кўламда олиб борилмоқда. Мас., Эроннинг Исфаҳон шаҳрида 68 бекати бўлган 123 км ли метрополитен лойиҳаланмоқда, Хитойда умумий уз. 2500 км бўлган 5300 та темир йўл туннелидан фойдаланилмоқда; улардан 22 та Туннелнинг уз. 5 км дан ортиқ. Келажакда Пекин ва Шанхай шаҳарларида умумий уз. 408 км бўлган метрополитен ва 562 км бўлган тезюрар трамвай қуриш кузда тутилган. Катта ҳажмдаги Туннел қуриш ишлари Японияда ҳам олиб борилмоқда (2004).
Ўзбекистонда мавжуд тўғонлар ва ГЕС ларда гидротехник Туннеллар қурилган, Камчиқ ва Резак довонларида умумий уз. 2,5 км бўлган замонавий Туннел қурилди (қаранг Камчиқ довони). Тошкент шаҳрида жами уз. 38 км бўлган метрополитен ва транспорт Туннелларидан фойдаланилмоқда. Тошкент метрополитенини лойиҳалаш ва қуришда, метро қурилишида биринчи марта йирик ҳажмли йиғма темирбетон элементлардан йиғиладиган йўл юриш ва бекат метро Туннелларининг янги, зилзилабардош конструксиялари яратилди ва амалда жорий этилди.
Лд.:Храпов В. Г. и др., Тоннели и метрополитени, 1989; Рашидов Туннел Р., Ишанходжаев А. А., Сейсмостойкост тоннелних конструксий метрополитена мелкого заложения, Туннел, 1993.
Абдураҳмон Эшонхўжаев.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |