Тунука — металл ни прокатлаб тайёрланадиган юпқа юмшоқ пўлат лист. Листнинг қалинлиги, эни ва узунлиги бўйича стандартлаб қўйилади (қаранг Стандартлаш). Қалинлиги одатда 0,21—0,30 мм ва 0,30—0,48 мм, 0,45—1,0 мм бўлади. Ташқи кўринишига кўра, рухланган оқ ва рухланмаган қора Т.лар фаркланади. Т. листлари иссиқ ҳолатда 8 тадан, совуқ ҳолатда 4 тадан қўйиб прокатланади. Листларни совуқлайин прокатлаш усули кенг тарқалган. Т.ни занглаш (коррозия) дан асраш учун сиртига ҳимоя қатлами (рух, хром, махсус лок ва бошқалар) қопланади. Т.лар иморат томларини ёпишда, турли рўзғор буюмлари (манти қасқон, самовар карнай ва бошқалар) тайёрлашда ишлатилади.