Тупак амару (Тупаc Амару) — Перуда испан босқинчиларига қарши кураш раҳбарлари: 1) Т.А. (1544—72) — инклар давлатини тиклаш мақсадида кўтарилган индейслар курашига бошчилик қилган; 2) Перудаги индейсларнинг йирик қўзғолони (1780—83) раҳбари Х.Г.Кондорканки (тахминан 1740— 81) Т.А. номини олган.