Тупайялар (Тупаиидаэ) — приматлар туркумига мансуб сут эмизувчилар оиласи. Лемурларга яқин, бироқсоддароқ тузилган, баъзи белгилари билан узуноёқлиларга ўхшайди. Шунинг учун баъзи олимлар Тупайни ҳаишротхўрларп киритишади. 5 уруғни ва 13 турни бирлаштирувчи 2 кенжа оиласи: ас л Тўпай. ва пат думли Тўпай бор. Асл Тўпай думи бароқ, патдумлиларники тақир, учида бир тутам туклари бўлади. Тупай. танаси 10— 25 см, думи 20 см ча. Ташқи кўриниши олмахонларни эслатади, фақат тумшуғи чўзиқроқ. Мўйнаси қалин, юмшоқ, тўқ қўнғир, сарғишжигаррангда. Тишлари 38 та, 1—4 бола туғади. Ҳиндистон, Ҳиндихитой, Хитой, Филиппин ва Малайя архипелагида тарқалган. Ўрмонларда яшайди. Асосан, ҳашаротлар ва бошқа умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади.