Тупигуарани — индейс халклари гуруҳи (гуарани, каингуа, гуаяки, тупинамба, мундуруку, сирионо ва бошқалар). Парагвай, Бразилия, Боливия, Перу, Гаяна ва бошқа давлатларда яшайдилар. 150 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Тупигуарани тилларида сўзлашади. Анъанавий диний эътиқодлар сақланган.