Тур (Авестода Тҳура) — қад. эронийларнинг пешдодийлар сулоласидан бўлган шоҳи Фаридун (Траэтаона)нинг ўғли. Авестода Ўрта Осиёнинг қад. халқлари — турлар (туронликлар) қайд этилган (қаранг Турон). Фирдавсийнинг "Шохнома" асарига кўра,Т. туркий халқлар бобокалони, акаси Салм (Силм, Селм) эса сомий халкдар бобокалони ҳисобланган. Фаридун дунёнинг тақсимланиши хақидаги форс анъаналарига кўра, ўз салтанатини ўғиллари Т., Салм ва Эрож ўртасида тақсимлаган. Катта ўғил Салм — бойлик, ўртанчаси Т. — ҳарбий шоншавкат, кичик ўғли Эрож — қонун ва динни сўраган. Уларнинг илтимосларига кура, подшо оталари Салмга Рум ерларини, Т.га Туркистон ва чўлу биёбонни, кенжа ўғли Эрожга эса Эрон тахтини ва акалари устидан олий ҳокимиятни топширган. "Шоғнома"да бу анъана бошқача вариантда сақланган. Фаридун ўз ўғилларини синамоқчи бўлади ва аждарҳога айланиб уларнинг йўлини тўсади. Салм қочиб қолади, Т. курашга бел боғлайди, Эрож эса ўзининг акл заковати, олийжаноблиги билан аждарҳони тинчлантиради. ТУР, ибтидоий буқа (Бос примигениус) — қирилиб кетган ёввойи буқа. Бир неча кенжа турлари бўлган. Бўйи (яғринидан) 2 м ча, вазни 800 кг гача. Тўртламчи даврда Шарқий ярим шарнинг деярли ҳамма жойларида (Австралиядан ташқари), Европада эса ХВИИ асргача (Полшада) яшаган. Асосан, ўрмондашт зонасида тарқалган. Т. — хонаки қорамолларнинг аждоди. Танлаш, дурагайлаш ва бошқа методларнинг қўлланиши натижасида дастлабки Т.дан ҳар хил қорамол зотлари яратилган. Кавказдаги ёввойи эчкининг бир тури ҳам Т. дейилади.