Турбéк аҳоли манзилини тасвирловчи ХВИИ аср харитаси.

Турбéк – ХВИ–ХВИИ асрларда Усмонийлар томонидан барпо этилган аҳоли манзили, Венгриянинг Сзигетвáр шаҳри ёнида жойлашган эди. Бугунги кунда ушбу аҳоли манзилигига қарашли бўлган ҳудудлар Сзигетвáр шаҳрига қарайди. Археологик тадқиқотларга кўра, Турбéк Султон Сулаймон И Сзигетвáр қамали чоғида вафот этган айнан ўша жой ҳисобланади[1][2]. Сулаймоннинг жасади қисқа муддат сақланиб, унинг юраги ҳамда ички аъзолари дафн этилган деб ҳисобланувчи жойда султон учун мақбара (тüрбе) қурилган. Кейинчалик мақбара атрофида масжид, дарвишлар хонақоҳи ва ҳарбий казарма қад кўтарди ва бу жой мусулмонлар зиёратгоҳига айланди. Бироқ 1680-йилларда Габсбург қўшинлари Турбéк аҳоли манзилини Усмонийлардан қолган барча изларни йўқотиш мақсадида бутунлай вайрон қилди, натижада баландлиги 15 дюмдан (тахминан 40 см) ортмаган тош пойдеворларигина қолди.

Археологик қазилма

2015-йилда Венгриянинг жанубида жойлашган Сзигетвáр шаҳрида Гюла Кересзтурига тегишли бўлган узумзор ҳудудида ўтказилган ерости радари ёрдамидаги геофизик текширувлар натижасида ер остидан 5 та иншоотнинг пойдеворлари аниқланган. 1664-йилда венгер ҳарбий қўмондони Пáл Эстерҳáзй томонидан чизилган эскизда аҳоли манзилининг жойлашуви тасвирланган бўлиб, ушбу чизма ёрдамида географлар геологик текширув натижаларини солиштириб, уларнинг топилмалари чизмада кўрсатилган „мақбара атрофида қурилган масжид, исломий дарвишлар хонақоҳи ва ҳарбий казарма“ билан деярли мос келишини аниқлашган[3]. 2016-йилда ҳудудда қазиш ишлари бошланган ва қазишма давомида „Усмонийлар империясининг энг йирик қурувчиси ва забардаст ҳарбий саркардаси“ Сулаймон И мақбара мажмуасининг, жумладан, хонақоҳ ва ҳарбий казарманинг пойдеворлари топиб очилган[3].46°04′17″Н 17°49′17″Э / 46.0714°Н 17.8213°Э / 46.0714; 17.8213

Манбалар

  1. ↑ „Ҳунгарй: Унеартҳинг Сулеиман тҳе Магнифиcент'с томб“. Алжазеэра (2016-йил 17-август). Қаралди: 2017-йил 20-феврал.
  2. ↑ „Маусолеум оф Сулеиман тҳе Магнифиcент'с ҳеарт дисcоверед“. CоинсWеэклй (2016-йил 2-июн). Қаралди: 2017-йил 20-феврал.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Тҳе Сеарч фор тҳе Султан'с Томб - Арчаэологй Магазине“. www.арчаэологй.орг. Қаралди: 2020-йил 10-феврал.