Сиэменс турбиналари

Турбина (франсузча: турбинус — уюрма) — иш жисми — буғ, газ ёки сувнинг кинетик энергиясини механик ишга айлантирувчи бирламчи двигател. Иш органи — ротор. Иш жисми оқими ротор парракларига таъсир қилиб, уни айлантиради. Турбинанинг актив (фаол) ва реактив, бир ва кўп поғонали турлари бор. Муқим (стационар) буғ ва газ турбиналари электр токи генераторларини (турбогенераторлар), марказдан қочма компрессорлар ва ҳаво ҳайдовчи қурилмаларни (турбокомпрессорлар, турбоҳаво ҳайдагичлар), таъминлаш, ёнилғи ва мой насосларини (тубронасослар) ҳаракатлантириш учун қўлланади. Транспорт буғ ва газ турбиналаридан кемаларда асосий двигател сифатида фойдаланилади. Газ турбиналари ҳам авиация двигателлари (турбовинтли ва турбореактив двигателлар) сифатида, баъзи ҳолларда (юқори қувватли двигателлар зарур бўлганда) локомотивлар (газотурбовозлар) ва махсус автомобилларда ҳам қўлланади. Гидравлик турбиналар гидроэлектр стяларида электр токи генераторларини ҳаракатлантириш учун ишлатилади (гидрогенераторлар). Тежамлилиги, ихчамлиги, ишончлилиги ва катта қувват ҳосил қила олиши туфайли турбиналар энергетикада поршенли буғ машиналарининг ўрнини эгаллади.

Яна қаранг